Ўзбекистон яна бир нечта давлат билан авиаалоқаларни чекламоқда - ОАВ

© Sputnik / Рамиз БахтияровТурнир по джип-триалу во второй раз состоялся в Узбекистане. Соревнование прошли на окраине Ташкента между озером Бахт и гольф-клубом.
Турнир по джип-триалу во второй раз состоялся в Узбекистане. Соревнование прошли на окраине Ташкента между озером Бахт и гольф-клубом. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жорий этилаётган чекловлар дипломатик ва хизмат паспорти эгалари, шунингдек, санаб ўтилган олти давлатда доимий истиқомат қилувчи, бироқ Ўзбекистонга ташриф буюрганга қадар 14 кун давомида ушбу мамлакатларга ташриф буюрмаган фуқароларга тааллуқли эмас

ТОШКЕНТ, 14 мар - Sputnik. Ўзбекистон 14 мартдан Франция, Испания ва Буюк Британия билан авиалоқаларни тўхтатади, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВлар ўзининг Ҳукуматдаги манбасига таянган ҳолда.

Глава администрации Гонконга Кэрри Лам в медицинской маске на пресс-конференции  - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирусни Уханга америка ҳарбийлари олиб келган бўлиши мумкин - Хитой ТИВ

"14 март куни 00:00 дан бошлаб Ўзбекистон Франция, Испания ва Буюк Британия билан авиалоқаларни тўхтатади. Ушбу қарор 12 март куни бўлиб ўтган Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси йиғилишида қабул қилинди", дея хабар берди "Газета.uz" нашри ўзининг ҳукуматдаги манбасига таянган ҳолда.

Худди шу кундан бошлаб чегара ўтказиш пунктлари орқали Хитой, Корея Республикаси, Италия, Эрон, Франция ва Испания фуқаролари ҳамда ушбу мамлакатларда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, сўнгги 14 кун давомида мазкур давлатларга ташриф буюрган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистонга кириши вақтинча чекланади.

Жорий этилаётган чекловлар дипломатик ва хизмат паспорти эгалари, шунингдек, санаб ўтилган олти давлатда доимий истиқомат қилувчи, бироқ Ўзбекистонга ташриф буюрганга қадар 14 кун давомида ушбу мамлакатларга ташриф буюрмаган фуқароларга тааллуқли эмас.

Зарурат туғилган тақдирда, санаб ўтилган давлатлардан Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун чартер рейслар ташкил этилиши мумкин.

Мавжуд маълумотларга кўра, вазирлик ва идораларга Covid-19 коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемик вазият барқарорлашгунга қадар раҳбарлар ва ходимларга чет эл сафарларини имкон қадар чеклаш тавсия қилинди.

Янгиликлар лентаси
0