Пентагон АҚШ Афғонистондаги қўшинлари сонини қисқартиришни бошлаганини тасдиқламоқда.
Маълум қилинишича, Афғонистондаги Америка қуролли кучлар сонини 135 кун ичида 8,6 минггача қисқартириш бошланган. Бу АҚШ ва Афғонистон Ислом Республикаси қўшма декларацияси ҳамда АҚШ ва “Толибон”* битимига биноан амалга оширилмоқда.
Пентагоннинг аниқлик киритишича, ушбу қўшинларни олиб чиқиш муайян шартларга асосланган.
Таъкидланишича, АҚШ аввалгидек қатор террорчилик ташкилот, жумладан, ИД*га қарши амалиёт ўтказишда давом этади. Шунингдек, Афғонистон хавфсилик кучларига кўмак беришни давом эттиради.
Sputnik радиоси эфирида “Афғонистон фахрийлари Россия иттифоқи” марказий бошқарув раиси ўринбосари, захирадаги полковник, ёзувчи Владимир Кошелев ушбу баёнот юзасидан изоҳ берди.
“Вашингтон, Пентагон ва Америка Қўшма Штатлари раҳнамолари бир неча марта Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиб кетиш ҳақида маълум қилишган эди. Бу ерда ҳам унчалик ишониш қийин. Шунинг учун мен ўйлайманки, якуний олиб чиқиб кетиш бўлмайди. У ерда албатта Американинг муайян базалари қолади, қуролли кучлар таркибига кирмайдиган хусусий ҳарбий компанияларнинг муайян кучлари албатта қолади. Ушбу вазиятда бошқа нарсани кутмайман”, - деди Владимир Кошелев.
* Россияда ва бир қатор бошқа мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилотлари.