ОАВ: АҚШ ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқишни бошлади

Oбуна бўлиш
Тинчлик ва қўшинларни олиб чиқиш тўғрисидаги тарихий битим 29 феврал куни Доҳада (Қатар) АҚШ армияси, НАТО ва "Толибон"* раҳбарияти томонидан имзоланган.

ТОШКЕНТ, 10 мар - Sputnik. Америка Қўшма Штатлари Афғонистондан қўшинларини олиб чиқа бошлади, дея хабар беради AFP. Бу "Толибон" радикал ҳаракати вакиллари билан келишувда белгиланган муҳим шартлардан бири эди.

Учения ШОС Мирная миссия - Sputnik Ўзбекистон
“Толибон” Кобулга кескин талаб қўйди: ШҲТ давлатлари қандай жавоб беради?

АҚШ қўшинларининг Афғонистондан тўлиқ чиқарилиши 14 ой ичида амалга оширилиши керак.

Шу билан бирга, битимларга кўра, АҚШ толиблар билан битимни имзолаганидан кейин 135 кун ичида бу ҳудудда ўз қўшинлари сонини 8,6 минг аскаргача қисқартириши керак.

АҚШ армияси, НАТО ва "Толибон" раҳбарияти ўртасидаги тарихий битим 29 феврал куни Доҳада (Қатар) имзоланди.

АҚШ президенти ва "Толибон" раҳбари ўртасидаги музокаралардан бир соат ўтгач, жангарилар афғон ҳукумат кучларига хужум қилишди.

Бунга жавобан АҚШ 4 март куни минтақадаги "Толибон"* позицияларига зарба берди.

АҚШ қўшинлари 2001 йил 11 сентябр террористик ҳужумларидан кейин "Ал-Қоида"* ва халқаро терроризмга қарши кураш баҳонасида Афғонистонга бостириб киришди.

Уруш салкам 20 йил давом этди. Мамлакат вайрон бўлди ва охир-оқибат хаосга айланди.

* Россия Федерациясида ва бир қатор бошқа мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилотлари.

Янгиликлар лентаси
0