Ўзбекистонлик ҳайдовчилар Эрон-Туркманистон чегарасида қолиб кетди

© Sputnik / Александр Кондратюк / Медиабанкка ўтишТрасса М5 в Челябинской области после метели
Трасса М5 в Челябинской области после метели - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Интернетда тарқалган ушбу хабар жорий йилнинг 7 март куни Ўзбекистоннинг Теҳрон шаҳридаги Элчихонаси томонидан ҳам тасдиқланган.

ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Эрон ва Туркманистон ўртасидаги чегара ёпилган. Бунинг натижасида 700 га яқин ҳайдовчи ва 11 нафар ўзбекистонлик  "Лутфобод" ва "Сарахас" чегара назорат-ўтказиш пунктларида қолиб кетган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Специалисты министерства здравоохранения в аэропорту Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда коронавирус туфайли халқаро спорт тадбирлари вақтинча чекланади

Фуқаролар транспорт воситаларини божхона постларида қолдириб, ватанга қайтишни рад этишган.

Интернетда тарқалган ушбу хабар жорий йилнинг 7 март куни Ўзбекистоннинг Теҳрон шаҳридаги элчихонаси томонидан ҳам тасдиқланган.  

Хабарда таъкидланишича, айни дамда вазият Теҳрон ва Ашхабод шаҳарларидаги Ўзбекистон элчихоналари томонидан назоратга олиниб, Эрон ва Туркманистоннинг тегишли органлари билан доимий мулоқот ўрнатилган.

 

Янгиликлар лентаси
0