Ўзбекистонда коронавирус туфайли халқаро спорт тадбирлари вақтинча чекланади

© Узбекские авиалинииСпециалисты министерства здравоохранения в аэропорту Ташкента
Специалисты министерства здравоохранения в аэропорту Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти эълон қилган сўнгги маълумотларга кўра, янги турдаги коронавирусни юқтирган инсонлар сони бутун дунёда 105 586 нафарга, коронавирус тарқалган мамлакатлар сони эса 101 тага етган.

ТОШКЕНТ, 9 мар - Sputnik. Ўзбекистон ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган халқаро тадбирлар ва спорт мусобақалари вақтинча тўхтатилди, деб хабар қилмоқда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот-хизмати.

Отдыхающие на Красной площади в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус туфайли Москвада “юқори тайёрлик” тартиби киритилди  

"Илк бор Хитойда аниқланиб, сўнгра дунёнинг кўплаб давлатларига кириб борган COVID-19 коронавируси бугун бутун дунёни таҳликага солиб турибди. Шукрки юртимизда бу юқумли ва ўта хавфли эпидемия аломатлари аниқланганича йўқ. Бироқ, хотиржам бўлиш асло ярамайди, чунки коронавирус айни пайтда сайёрамизнинг 70дан ортиқ давлатига кириб борди. Мавжуд вазиятни инобатга олган ҳолда, қолаверса ҳукуматимиз томонидан берилган кўрсатма ва тавсиялар ижросини таъминлаш мақсадида Республика ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган халқаро тадбирлар ва спорт мусобақалари вақтинча тўхтатилди", - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, кўзланган мақсад — коронавирус эпидемиясини Ўзбекистон ҳудудига кириб келишининг олдини олиш бўлиб, буйруқ билан халқаро мусобақаларда Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзоларининг иштироки ҳамда тизим ходимларининг хорижий хизмат сафарлари вазирлик билан келишилган ҳолда амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

Профилактические меры против распространения коронавируса в Сеуле - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус ваҳимаси: Кореядаги Ўзбекистон элчиси хотиржамликни сақлашга чақирмоқда

Шунингдек, спорт турлари бўйича республика спорт мусобақалари (чемпионат ва кубоклар) Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳудудий спорт мусобақаларини эса ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари билан келишган ҳолда ўтказиш вазифаси юклатилган.

Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти эълон қилган сўнгги маълумотларга кўра, янги турдаги коронавирусни юқтирган инсонлар сони бутун дунёда 105 586 нафарга, коронавирус тарқалган мамлакатлар сони эса 101 тага етган.

Вирус охирги суткаларда Болгария, Коста-Рика, Молдавия, Француз Гвианаси, Мальдив ороллари, Мальта, Фарер ва Мартиника оролларида қайд этилган.

Сўнгги бир сутка давомида Хитойдан ташқарида 3 610 та янги касалланиш ҳолати қайд этилган, аввал аниқланган беморларнинг 71 нафари вафот этган.

Янгиликлар лентаси
0