Коронавирус ваҳимаси: Кореядаги Ўзбекистон элчиси хотиржамликни сақлашга чақирмоқда

© AP Photo / Lee Jin-manПрофилактические меры против распространения коронавируса в Сеуле
Профилактические меры против распространения коронавируса в Сеуле - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Ҳукумати комиссияси қарорига мувофиқ, 8-март куни Uzbekistan Airways авиакомпанияси Сеул шаҳрига чартер қатновини амалга оширади. Фуқаролардан Тошкент шаҳар аэропортида йўловчиларни кутиб олмаслик сўралмоқда

ТОШКЕНТ, 5 мар - Sputnik. Ўзбекистоннинг Кореядаги элчиси Виталий Фен коронавирус туфайли Кореяда вақтинча ва доимий равишда истиқомат қилиб келаётган барча ўзбекистонликларга мурожаат қилди.

Panic purchases in Japan amid COVID-19 scare - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус ваҳимаси: Японияда супермаркет расталари бўшаб қолди

Элчининг сўзларига кўра, Корея Республикаси ҳукумати коронавирус билан курашиш учун бошқа давлатларга нисбатан жадал равишда масъулият билан замонавий тиббиёт технология ва илғор тажрибани қўллаган ҳолда вирус билан касалланган беморларни қисқа муддат ичида аниқлаш ва уларни даволаш бўйича барча сай-ҳаракатларни амалга ошириб келмоқда. 

Ҳозирда беморларнинг сони кўпайиб бораётгани билан, аммо яқин келажакда Корея ҳукумати ва тиббиёт соҳаси мутахассислари вирус тарқалишининг камайишига ва унинг хавфини кескин сусайишга ишонч билдирмоқдалар, деб таъкидлайди дипломат.

"Бундай вазиятда Ўзбекистон фуқароларини ташвишга тушмасдан хотиржамликни сақлашга чақираман. Шу билан бирга, одамлар йиғиладиган тадбир ёки жойларга бормасликни, ушбу вирусга қарши курашиш учун тавсия этилган эҳтиёт чораларини қатъиян бажаришингизни сўрайман", - дейилади мурожаатда.

Жители Тегерана идут по одной из центральных улиц в медицинских масках - Sputnik Ўзбекистон
Эронда коронавирус юқтирган юқори лавозимли амалдор вафот этди

Шунингдек, Ўзбекистоннинг Кореядаги элчихонаси коронавирус сабабли пайдо бўлаётган муаммоларни тезкорликда бартараф этиш учун 24 соатлик иш тартибига ўтказилгани хабар қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея ҳудудида коронавирус билан боғлиқ вазиятнинг кучайиши туфайли 8-март куни Uzbekistan Airways авиакомпанияси Сеул шаҳрига чартер қатновини амалга оширишни режалаштирмоқда.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда барча рейсларда хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Ўзбекистон Ҳаво йўллари фуқаролардан Тошкент шаҳар аэропортида йўловчиларни кутиб олмасликни сўраган эди.

Янгиликлар лентаси
0