ТОШКЕНТ, 9 мар - Sputnik. Ўзбекистонда жазони ўташ муассасаларидан 50 метр масофада баландлиги олти метрдан юқори бўлган баланд бинолар қурилиши тақиқланди.
Бу ҳақда 5 март куни қабул қилинган ҳукумат қарорида кўзда тутилган.
Жазони ўташ муассасаларига қуйидагилар киради:
- колониялар (шу жумладан тарбия колониялари);
- қамоқхоналар;
- маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналар.
Шунингдек, янги қоидаларга кўра, 2020-2024 йилларда қамоқхоналарнинг барча турар жой бинолари реконструкция қилинади.
"Кўрсатилган йилларда жами 14 та колонияда 60 та турар жой бинолари уларни кубрик типидаги биноларга алмаштириш орқали реконструкция қилинади. Учта янги бино қурилади", - дейилади қарорда.
Бундан ташқари, озодликдан маҳрум қилиш жойларининг барчасида кузатув камералари ўрнатилади ва барча ходимларга шахсий камералар тарқатилади.
"18 жазони ўташ колонияси 1833 та видео кузатув мосламалари ва 36 комплект шахсий видеокамералар (боди-камералари) билан жиҳозланади", - дейилади ҳужжатда.
Пробация хизмати ходимларига уч мингта электрон билагузуклар тарқатилади.
Қамоқхоналарни қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек, замонавий техник ҳимоя ва видеокузатув воситаларини сотиб олиш буюртмачиси сифатида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги чиқмоқда.