Камбоджада "бойлар учун қамоқхона" пайдо бўлади

Oбуна бўлиш
Қамоқхона янги қисмида қурилиш мамлакат Ички ишлар вазирлиги белгилаган хусусий компания томонидан олиб борилмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 июл – Sputnik. Камбоджа пойтахтида қулай шароитли "хусусий" камералар билан жиҳозланган махсус қамоқхона яқин вақтларда фойдаланишга топширилади.

Армянский фермер рассказал о характере символа 2017 года – петуха - Sputnik Ўзбекистон
Францияда эрта тонг қичқириб, одамларни уйғотадиган хўроз суд қилинмоқда

Бу ҳақда РИА Новости Phnom Penh Post асосан хабар қилди.

Қамоқхонанинг янги қисмида қурилиш ишларини мамлакат ички ишлар вазирлиги белгилаган хусусий компания олиб бормоқда.

Қамоқхонанинг бу қисми катта камералар билан жиҳозланади. Булар тўрт тоифага бўлинади: бир, икки, уч ва тўрт кишилик камералар бўлади.

Бу қулай шароитли камералар қамоқ ёки дастлабки тергов жараёнидаги пулдор кишиларга берилади. Чунки ҳозирги вақтда мамлакатдаги қамоқхоналарда 30 квадрат метрли камерада 30 ва ундан кўп маҳбус сақланиши мумкин.

Шинам камераларининг ижара нархлари 45 йил давомида оператор-компания томонидан белгиланади. Пулларнинг бир қисми давлатга ўтказилади, қолгани қурилиш ҳаражатларини бартараф этиш ва даромад қилиш учун олинади.

2016-йилда бу турдаги тижорий қамоқхонани қуриш қарори, етарли пули бор маҳбусларга нисбатан шинам шароитда жазони ўташ ва давлат бюджетига қўшимча даромад манбаини топиш мақсадида қабул қилинган.

Янгиликлар лентаси
0