Шоир Азим Суюн оламдан ўтди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Азим Суюн 72 ёшида оламдан ўтди.

ТОШКЕНТ, 9 мар - Sputnik. Бугун, 9 март куни шоир, ​Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Азим Суюн 72 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда хабар берилди.

Гуллар - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон яна бир донишманд шоиридан айрилди

ЎзАда берилган маълумотларга кўра, Азим Суюн (Азимбой Алимович Суюнов) — 1948 йил Самарқанд вилоятига қарашли Накурт қишлоғида туғилган.

1977 йилда Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетини битирди. "Тошкент университети" газетасида адабий ходим, Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир бўлиб ишлади.

Ўзбекистон Матбуот Давлат қўмитасида адабий маслаҳатчи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида масъул котиб, "Халқ сўзи" газетасида бўлим муҳаррири, 1993-2002 йилларда "Ўзбекистон овози" ва "Голос Узбекистана" газеталарининг Бош муҳаррири вазифаларида хизмат қилди. Ижодкор бутунжаҳон шоирлар конгресси аъзоси эди.

Шоирнинг оиласи ва яқинларига таъзия билдирамиз.

Янгиликлар лентаси
0