Ўзбекистон яна бир донишманд шоиридан айрилди

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишГуллар
Гуллар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон яна бир шоиридан айрилди

ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Бу ҳақда ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон хабар қилди.

"Бир соатча олдин Сирожиддин Иброҳим Термиздан қўнғироқ қилиб, ёзувчи Маҳмуд Абулфайз Тошкентдаги касалхонада оламдан ўтганини хабар қилди. Юрагим зир титради. Бирдан Маҳмуд аканинг Сурхоннинг ардоқли шоири Теша Сайдалиевга бағишланган мақоласидаги сўзлар ёдимга тушди: «Бу дунёда шоирдан нима қолади? Қолса сўз қолади, бошқа ҳеч нарса…» Маҳмуд акадан ҳам шак-шубҳасиз Сўз қолади. Яратган Эгам илоҳим бу ажойиб инсонни раҳматига олсин. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Амин.", — дейилади хабарда.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
2016-йил йўқотишлари: Ёнимиздан ўтди Мангулик...
Маҳмуд Абулфайз 1953 йилда Сурхондарё вилояти Денов туманида туғилган. Тошкент Давлат университетининг журналистика факулътетини тамомлаган. Вилоятдаги турли газеталарда ишлаган. Бир неча китоблари нашр қилинган.

Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон Маҳмуд Абулфайз ҳақида у "донишманд" шоир деб тилга олган.

"Маҳмуд Абулфайзни узоқдан билиб юрардим, вилоят газеталарида босилган бадиалари-ю у ҳақда ёзилган мақолаларни ўқиганман. Аммо, эрта баҳорда, 6 кун давом этган Сурхондарё сафарида ёзувчи билан танишиб, суҳбату ҳангомалашиб, унинг "Инсонни армон улғайтиради" тўплами билан танишиб, улкан бир ижод оламини кашф этгандай бўлдим.

"Маҳмуд Абулфайз камгап, менга ўхшаб кўп гапиришдан, тинглашни кўпроқ маъқул кўрган инсон экан. Унинг шахсиятида ўзбек халқининг, турли вилояту туманларида учратганим, кўрганим, донишманд вакилларига хос фазилатлар намоён эди", — деб ёзади шоир М.Абулфайз ҳақида ўз "кутубхона"сида.

Янгиликлар лентаси
0