2016-йил йўқотишлари: Ёнимиздан ўтди Мангулик...

Oбуна бўлиш
2016-йил нафақат жаҳон, балки Ўзбекистон тарихида ҳам миллионлаб инсонлар қалбини ларзага солган буюк йўқотишлар рўй берди

2016-йилда бу дунёни тарк этиб, тарихга айланганлар — Sputnik Ўзбекистон фотолентасида.

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтиш2-сентябр куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 78 ёшида инсульт оқибатида вафот этди.
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
1/10
2-сентябр куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 78 ёшида инсульт оқибатида вафот этди.
© REUTERS / Andreas MeierЖорий йилнинг 3 июнь куни Америкадаги Финикс шифохонасида афсонавий боксчи Муҳаммад Али 75 ёшида вафот этди. Ўлим номаълум сабаблар туфайли юзага келган септик шок оқибатида рўй бергани маълум қилинди. Бунга қадар - 30 йил давомида боксчи Паркинсон касаллиги билан курашиб келган эди.
Афсонавий боксчи Муҳаммад Али АҚШда вафот этди - Sputnik Ўзбекистон
2/10
Жорий йилнинг 3 июнь куни Америкадаги Финикс шифохонасида афсонавий боксчи Муҳаммад Али 75 ёшида вафот этди. Ўлим номаълум сабаблар туфайли юзага келган септик шок оқибатида рўй бергани маълум қилинди. Бунга қадар - 30 йил давомида боксчи Паркинсон касаллиги билан курашиб келган эди.
© Sputnik / А. Агеев / Медиабанкка ўтишСовет Иттифоқи ва Россиянинг афсонавий журналисти Валентин Зорин 27 апрел куни Москвадаги клиникаларнинг бирида 91 ёшида вафот этди. Россия дунё панорамасини айнан Зорин нигоҳи орқали томоша қилган дейиш мумкин. Зорин, муаллифлиги остида, шунингдек, "Американинг тан олинмаган қироллари", "Миллиардларга эга жаноблар", "Зиддиятларга бой Америка" номли китоблар чиққан. 2014 йилдан бошлаб "Россия сегодня" ахборот агентлигининг сиёсий шарҳловчиси вазифасида ишлаган.
Совет иттифоқи ва Россиянинг афсонавий журналисти Валентин Зорин - Sputnik Ўзбекистон
3/10
Совет Иттифоқи ва Россиянинг афсонавий журналисти Валентин Зорин 27 апрел куни Москвадаги клиникаларнинг бирида 91 ёшида вафот этди. Россия дунё панорамасини айнан Зорин нигоҳи орқали томоша қилган дейиш мумкин. Зорин, муаллифлиги остида, шунингдек, "Американинг тан олинмаган қироллари", "Миллиардларга эга жаноблар", "Зиддиятларга бой Америка" номли китоблар чиққан. 2014 йилдан бошлаб "Россия сегодня" ахборот агентлигининг сиёсий шарҳловчиси вазифасида ишлаган.
© uz24.uzЎзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов 30 май куни оғир хасталикдан сўнг 80 ёшида оламдан ўтди. "Ўзбегим" қасидаси - Эркин Воҳидовнинг энг машҳур ижод намуналаридан биридир, деб айтиш мумкин.
Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов - Sputnik Ўзбекистон
4/10
Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов 30 май куни оғир хасталикдан сўнг 80 ёшида оламдан ўтди. "Ўзбегим" қасидаси - Эркин Воҳидовнинг энг машҳур ижод намуналаридан биридир, деб айтиш мумкин.
© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишСовет Иттифоқи ва Россиянинг энг машҳур ҳайвон ўргатувчи цирк артистларидан бири "Россия давлат цирки" Бош директори, СССР халқ артисти Мстислав Запашный 22 сентябр куни бўлиб ўтган Россия циркининг 90 йиллигига бағишланган матбуот-анжумани тугаши билан вафот этган. Артист 78 ёшда эди.
Мстислав Запашный - Sputnik Ўзбекистон
5/10
Совет Иттифоқи ва Россиянинг энг машҳур ҳайвон ўргатувчи цирк артистларидан бири "Россия давлат цирки" Бош директори, СССР халқ артисти Мстислав Запашный 22 сентябр куни бўлиб ўтган Россия циркининг 90 йиллигига бағишланган матбуот-анжумани тугаши билан вафот этган. Артист 78 ёшда эди.
© Sputnik / Борис Елин / Медиабанкка ўтишСобиқ Иттифоқ ва Россиянинг афсонавий масхарабози Олег Попов 2 ноябр куни 86 ёшида Ростов-Донга уюштирган гастрол сафарида оламдан ўтган. Ҳаётининг сўнгги 30 йилини Германияда яшаган артист Россиянинг бир нечта шаҳарларига гастрол сафари билан боришни режалаштирган эди...
Масҳарабоз Олег Попов - Sputnik Ўзбекистон
6/10
Собиқ Иттифоқ ва Россиянинг афсонавий масхарабози Олег Попов 2 ноябр куни 86 ёшида Ростов-Донга уюштирган гастрол сафарида оламдан ўтган. Ҳаётининг сўнгги 30 йилини Германияда яшаган артист Россиянинг бир нечта шаҳарларига гастрол сафари билан боришни режалаштирган эди...
© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишИсроил Республикасининг тўққизинчи президенти, Тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори Шимон Перес 28-сентябр куни 93 ёшида вафот этди. Перес икки ҳафта олдин бошдан кечирган инсульт хасталигидан сўнг ўзига келмаган.
Исроил Республикаси президенти Шимон Перес - Sputnik Ўзбекистон
7/10
Исроил Республикасининг тўққизинчи президенти, Тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори Шимон Перес 28-сентябр куни 93 ёшида вафот этди. Перес икки ҳафта олдин бошдан кечирган инсульт хасталигидан сўнг ўзига келмаган.
© Официальный сайт А.АриповаЎзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон мадҳияси муаллифи Абдулла Орипов 5 ноябр куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида жойлашган касалхоналардан бирида оғир хасталик оқибатида вафот этди. Шоирнинг жасади 10 ноябр куни Ўзбекистонга олиб келиниб, Тошкентдаги "Чиғатой" қабристонида дафн этилди.
Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов - Sputnik Ўзбекистон
8/10
Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон мадҳияси муаллифи Абдулла Орипов 5 ноябр куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида жойлашган касалхоналардан бирида оғир хасталик оқибатида вафот этди. Шоирнинг жасади 10 ноябр куни Ўзбекистонга олиб келиниб, Тошкентдаги "Чиғатой" қабристонида дафн этилди.
© Sputnik / / СтрингерЎзбек футболчиси, "Пахтакор" жамоаси собиқ ўйинчиси Равшан Юнусов 24 ноябр куни Тошкент шаҳрида саратон касаллиги асорати туфайли вафот этди.
Ўзбек футболчиси Равшан Юнусов - Sputnik Ўзбекистон
9/10
Ўзбек футболчиси, "Пахтакор" жамоаси собиқ ўйинчиси Равшан Юнусов 24 ноябр куни Тошкент шаҳрида саратон касаллиги асорати туфайли вафот этди.
© REUTERS/Andres StapffКуба инқилоби етакчиси Фидель Кастро 26 ноябрь куни 90 ёшида вафот этди. Командантенинг ўлими ҳақида Куба миллий телевидениеси орқали марҳумнинг укаси Рауль Кастро оммага эълон қилди. Фидель Кастронинг ҳоки Куба шаҳридаги Санта Ифигения қабристонида дафн этилди.
Фидель Кастро - Sputnik Ўзбекистон
10/10
Куба инқилоби етакчиси Фидель Кастро 26 ноябрь куни 90 ёшида вафот этди. Командантенинг ўлими ҳақида Куба миллий телевидениеси орқали марҳумнинг укаси Рауль Кастро оммага эълон қилди. Фидель Кастронинг ҳоки Куба шаҳридаги Санта Ифигения қабристонида дафн этилди.
Янгиликлар лентаси
0