ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Жиззах шаҳрида ҳаммомда фоҳишахона ташкил этган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, ўтказилган тадбирда 1990 йилда Зомин туманида туғилган фуқаро Ғ.И.нинг ҳаммомда фоҳишахона ташкил этгани аниқланган.
Маълум бўлишича, Ғ.И. ҳаммомда икки кишига 80 минг сўм пул эвазига жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 131-моддаси (“Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш”) билан билан жиноят иши қўзғатилган.