ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида фоҳишахона сақлаган шахсга нисбатан жиноий қўзғатилди.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, 25 ёшли Х.Т. ўзи ижарада турадиган хонадонида ёлғиз қолишни хоҳловчиларга шароит маҳайё қилиб бериши аниқланган. Жиноятчи мижозлардан хизматлари учун 50 минг сўмдан олган.
Ҳозирда аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 131-моддаси (“ Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш”) бўйича жиноий иш қўзғатилган.