ТОШКЕНТ, 15 июл – Sputnik. Тошкент шаҳрида иккита фоҳишахона аниқланди.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, 10 июль соат 17:00да Яшнобод туманида 42 ёшли Алишер Б. ва 41 ёшли Бахтиёр Д. квартирани гўёки ижарага олиб, аслида у ерда фошиҳахона ташкил қилган. Маълум бўлишича, улар 100 минг сўм эвазига “ёлғиз қолишни истаганларга” ижарага олинган уйдан жой беришган.
Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Жиноят кодексининг 131-моддаси бўйича (“Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш”) жиноий иш қўзғатилди.
Худди шу куни Учтепа туманида 40 ёшли Шамсиддин М. 300 минг сўм эвазига “ёлғиз қолишни истаганларга” уйдиан жой бергани аниқланган. Ушбу факт бўйича ҳам жиноий иш қўзғатилди.
Ҳозирда юқорида қайд этилган жиноий ишлар юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юнусободда ўз уйида фоҳишахона очган шахс қўлга тушгани ҳақида хабар берган эдик.