ТОШКЕНТ, 6 мар – Sputnik. Дунё бозорларида инвесторлар хатарлардан қочиши фонида рубл доллар ва еврога нисбатан пасайишини кучайтирмоқда. РИА Новости хабарига асосан.
Москва биржасида АҚШ валютаси 57 танга (копейка) кўтарилиб, 68,19 рублни ташкил қилди. Евро 1,12 рублга кўтарилди ва 77,02 рублни ташкил қилди. Бу 2019 йил январ ойидан буён бўлган энг максимал кўрсаткич.
Россия Марказий банки дам олиш кунлари учун белгиланган расмий курсларига кўра, доллар 1,3 рублга кўтарилди ва 67,5 рублни ташкил қилди, евро эса 2,1 рублга кўтарилиб, 75,84 рублни ташкил қилди.
Коронавирус тарқалиши жаҳон иқтисодиёти ўсиш суратларини секинлашиш хавфлари борасида бозорлар ташвишларини кучайтирди. Карантин чоралари биринчи навбатда Хитой корхоналар, етказиб бериш занжири, талаб ва туризмга таъсир қилган бўлса, аммо энди касаллик Европа бўйлаб тарқалмоқда.