Путин ва Эрдоған Идлибда урушни тўхтатишга келишиб олишди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин встретился с президентом Турции Р. Эрдоганом
Президент РФ В. Путин встретился с президентом Турции Р. Эрдоганом - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ва Туркия 2017 йилдан деэскалация ҳудудларини яратиш бўйича келишувга ва 2018 йилги Сочи меморандумига содиқ эканликларини яна бир бор тасдиқладилар.

ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон олти соат давом этган музокаралардан сўнг Суриянинг Идлиб вилоятида зарбалар беришни тўхтатиш тўғрисида келишиб олдилар.

Президент РФ В. Путин встретился с президентом Турции Р. Эрдоганом - Sputnik Ўзбекистон
Путин ва Эрдоған учрашувининг натижалари маълум бўлди

Келишув лойиҳаси икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари томонидан эълон қилинди.

Идлиб деэскалация ҳудудида жанглар 6-март куни ярим тунида тугаши керак. Бундан ташқари, Москва ва Анқара М-4 автомагистрали бўйлаб, унинг шимолий ва жанубидан олти километр масофада хавфсизлик йўлагини ташкил қиладилар ва ушбу ҳудудда 15 мартдан биргаликда патруллаш бошланади.

Россия ва Туркия, шунингдек, илгари тузилган келишувларга - 2017 йилдан деэскалация ҳудудларини яратиш бўйича келишувга ва 2018 йилги Сочи меморандумига содиқлигини яна бир бор тасдиқладилар.

Москва ва Анқара, шунингдек, ҳар қандай баҳонада оқлаб бўлмайдиган терроризмнинг барча кўринишларига қарши курашишга қатъий қарордаликларини таъкидладилар. Томонлар Суриядаги можаронинг ҳарбий ечими йўқлигига келишиб олдилар ва САР суверенитетига содиқлигини яна бир бор тасдиқладилар.

Умумий қарашлар

Россия президенти туркиялик ҳамкасбига Москвага ташриф буюриш ва "муносабатларимизни тасдиқлаши" қарори учун миннатдорчилик билдирди.

Московских Кремль  - Sputnik Ўзбекистон
Путин ва Эрдоған музокараларининг дастлабки тафсилотлари маълум бўлди

Путин шунингдек, Москва Сурияда бўлаётган воқеаларни баҳолаш борасида Анқара билан ҳар доим ҳам рози бўлмаслигини, аммо муҳим лаҳзаларда мамлакатлар ўзаро умумий тил топишганини таъкидлади.

Бундан ташқари, Россия раҳбари терроризмга қарши кураш заифлашишига йўл қўймаслик кераклигини таъкидлади. Унинг қўшимча қилишича, Россия ва Туркия Суриядаги можарони ҳал қилиш учун Остона форматини сақлашдан манфаатдор.

Жавоб бериш ҳуқуқи

Туркия Сурия ҳукумат кучларининг ҳаракатларига жавоб бериш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади,- деб Эрдўғон Путин билан музокаралардан сўнг таъкидлади.

Шу мақсадда Туркия аллақачон Идлибга қўшимча кучлар юборган.

Эрдўғон, шунингдек, Анқара "суриялик қочқинларга ўз ватанларига қайтиш масаласида ёрдам беришни зиммасига олишга" ваъда берган.

Рабочий визит президента РФ В. Путина в Турецкую Республику - Sputnik Ўзбекистон
Эрдоған нуфузли делегация билан Москвага етиб келди

"Путин ва Эрдўғон ўртасидаги келишувлар принципиал хусусиятга эга. Уларнинг техник жиҳатдан амалга оширилиши – бу мутлақо бошқа масаладир, бу жуда қийин масала. Путин ва Эрдўғон можаронинг барча томонларнинг жавобгарлигини ўз зиммаларига олганлар ва бу жуда хавфли ... Идлибдаги ҳарбий можаронинг бошқа томонлари Путин ва Эрдўғоннинг маслаҳатига амал қилишига кафолат йўқ. Аммо бизнинг қуролли кучларимиз вазиятни биргаликда назорат қилишлари жуда катта аҳамиятга эга - агар истак бўлсагина, ҳатто энг қийин масалаларда ҳам келишиш мумкинлигини намойиш этади ... Келишувга эришиш – бу муваффақиятли ва жуда ўз вақтида қабул қилинган қарор, Путин ва Эрдўғон сиёсий воситалар тугамаганлигини исботладилар", - деди Алексей Подберезкин, МГИМО Ҳарбий-сиёсий тадқиқотлар маркази директори, тарих фанлари доктори.

Идлибда кескинлашув

Суриянинг Идлиб провинциясида вазият 27-феврал куни, шу провинцияси ҳудудини назорат қилаётган террорчилар САР қўшинларига ҳужум қилганда кескинлашди. Сурия ҳукумат армияси жавоб зарбаларида жангарилар сафида ҳужум қилаётган 36 нафар турк аскари ҳалоқ бўлди.

Янгиликлар лентаси
0