Путин ва Эрдоған учрашувининг натижалари маълум бўлди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин встретился с президентом Турции Р. Эрдоганом
Президент РФ В. Путин встретился с президентом Турции Р. Эрдоганом - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Идлибда ўт очишни бекор қилиш режими кучга киради, Россия ва Туркия М4 трассасини биргаликда назорат қилади.

ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Кеча Кремлда Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Тойип Эрдоғаннинг музокаралари бўлиб ўтган эди. Олти соат давом этган музокаралар иккала томон учун ҳам оддий бўлмади. Уларнинг натижалари билан батафсил РИА Новости материалида танишиб чиқамиз.

Московских Кремль  - Sputnik Ўзбекистон
Путин ва Эрдоған музокараларининг дастлабки тафсилотлари маълум бўлди

Дастлабки ва энг асосий натижа – бу Идлибда тинчлик ўрнатишга келишиб олинди. 5 мартдан 6 мартга ўтар кечаси Идлибда ўт очишни бекор қилиш тартиби киритилади.

Иккинчидан, Сурия армияси ўзининг ҳозирги позицияларида қоладиган бўлди. Яъни М5 трассаси бўйлаб тўлиқ назорат энди Туркия ҳукуматига ўтди.

Учинчидан, Суриядаги Алепподан Латакияга борувчи М4 трассасидан жануб ва шимолга кенглиги 6 километр бўлган хавфсизлик коридори ташкил қилинади. Россия ва Туркия 15 мартдан бошлаб М4 трассаси бўйлаб биргаликда патрул назорати ўрнатади.

Тўртинчидан, Туркия томонидан олдин турли агрессив баёнотлар билан чиқишига қарамасдан, музокаралар давомида ҳеч қандай ультиматум қўйилмади. Бу, Туркия Сурия муаммосини ҳал қилишда  Россиянинг иштирокини тўлиқ қабул қилишидан дарак беради.

Ва бешинчидан, ушбу музокаралар бўлиб ўтиши ва ижобий натижа билан якунланиши -  ҳеч қандай ташқи кучлар Москва ва Анқарани уриштира олмаслигини кўрсатди. Буни яна бир муҳим ютуқ дейиш мумкин.

Рабочий визит президента РФ В. Путина в Турецкую Республику - Sputnik Ўзбекистон
Эрдоған нуфузли делегация билан Москвага етиб келди

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Остона шаҳрида Россия, Эрон, Туркия ва Сурия орасида эришилган келишувларга кўра, Сурия ҳудуди 4га бўлинган эди. 2018 йил давомида улардан 3таси Дамашқ назорати остига ўтди. Идлиб вилоятида жойлашган 4- ҳудуд эса ҳалигача террорчилар қўл остида қолмоқда.

2018 йилнинг сентябр ойида Россия ва Туркия Идлибда демилитаризация қилинган ҳудуд ташкил қилишга келишиб олишган эди. Лекин Туркия Сочида келишилган Сурия бўйича тинчлик шартномасининг бир неча бўлимларини бажара олмаган. Хусусан, Идлиб ҳудудидаги қуролланган мухолифат гуруҳларини террорчилардан ажратиб олмаган.

Вазият кескинлашишига, 27 феврал куни "Хайят Тахрир аш-Шам" террорчилар гуруҳи Сурия қўшинларига йирик масштабли ҳужум бошлагани сабаб бўлган эди. Сурия армияси бунга жавобан жангарилар жойлашган ҳудудларни ўққа тутган. Ушбу отишмада 36 нафар туркиялик ҳарбийлар қурбон бўлган.

Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, жангарилар жойлашган ҳудудда Туркия аскарлари бўлмаслиги керак эди. Шундан сўнг Туркия дронлар тўдасидан фойдаланиб Сурия армиясининг бир неча нишонларини йўқ қилган. Россия ҳарбийлари ушбу тўқнашувларда иштирок этмаган.

 

 

Янгиликлар лентаси
0