ТОШКЕНТ, 5 мар – Sputnik. Москва ҳуқуқ-тартибот идоралари бир неча ойлар давомида жинсий қулликда сақланаётган 18 ёшли ўзбекистонлик аёлнинг аризаси бўйича текширувларни ўтказмоқда. Бу ҳақда RT хабар бермоқда.
Қизнинг айтишича, 2019 йил бошида у дугонасининг таклифига биноан пойтахтга келган.
Жабрланувчи сотувчи бўлиб ишлаши режалаштирилган, аммо аслида ҳаммаси бошқача бўлиб чиқди. Ўзбек аёлининг сўзларига кўра, Москвада уни қўпол равишда фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлашган.
Уни Люблино туманидаги квартирага олиб келишди ва бир неча ой давомида эркаклар билан пул учун вақт ўтказишга мажбурлашган.
Вазият қиз қочишга уринганидан кейин ёмонлашди. Унинг қочиши муваффақиятсиз бўлди, фоҳишахона тахминий ташкилотчилари уни топиб қайтариб келишди.
Жабрланувчининг сўзларига кўра, бир неча қиз уни доимий равишда калтаклашган ва оиласини ўлдириш билан таҳдид қилишган. Бундан ташқари, энди у фоҳишалик билан бепул шуғулланиши керак эди.
Ўзбек аёли иккинчи марта қочишга уринди. У полицияга етиб боришга муваффақ бўлди ва у ерда ариза ёзди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари кўрсатилган манзилга етиб келишди, 29 ва 19 ёшли икки нафар Ўзбекистон аёл фуқаросини шу жойда қўлга олишди.
Ушбу ҳолат бўйича текширув давом этмоқда.