Фоҳишаларни Россияда шифокор ва ҳарбийларга тенглаштириш таклиф этилмоқда

© Sputnik / Евгений Епанчинцев / Медиабанкка ўтишКолготки. Женские ноги
Колготки. Женские ноги - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар фоҳишалар учун белгиланган жазо чораси бекор қилинишини талаб этаётганлари йўқ. Улар бу чораларга тупуришган, бошқа муҳим сабаб мавжуд

Виктор Мараховский

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги янги кодекс муҳокамасидан (навбатдаги бор) 6.11. яъни "Фоҳишалик билан шуғулланиш" моддасини бекор қилиниши талабини илгари суриш учун фойдаланишди.

Проститутка, ожидающая клиентов.  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда фоҳишабозликка қарши қатъий чоралар кўриш таклиф этилди

Таъкидлаб ўтмоқчимизки, бу Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодекснинг энг оғир моддаси эмас. Ўз танасини сотишда қўлга тушган аёлларга (қолаверса, эркакларга ҳам, чунки фоҳишабозлик турфа бўлади) ушбу модда бўйича 1,5 мингдан икки минг рублгача жарима солинади.

Яъни, таклиф этилаётган нархлар ҳамда фоҳишаларнинг тахминий даромадларини қўшиб таққослаганда - ушбу чорани рамзий ҳисоблаш мумкин.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар талаби фоҳишалар учун белгиланган жазо чораси бекор қилинишига бориб тақалгани йўқ. Улар бу чораларга тупуришган, бошқа муҳим сабаб мавжуд.

Улар учун "касбнинг жамоатчилик томонидан стигматизация қилинмаслиги" муҳим. Яъни соддароқ қилиб айтганда, фоҳишалик билан шуғулланиш расмий ҳуқуқбузарлик рўйхатидан чиқарилиб, сўнгра жамоатчилик томонидан иснод сифатида қабул қилинишига барҳам берилиши лозим.

Уларнинг далиллари шунга ишора қилмоқда. "Ушбу модда секс-ходималарни қонуний иш топишга бўлган имкониятини деярли йўққа чиқармоқда", "секс-ходималарга кредитларни маъқуллашмаган ҳолатлар бўлган", "баъзи ҳолларда уларнинг фарзандларини олий ўқув юртларига ёки хизматга қабул қилишмайди".

...Ва айнан шу ҳолат ҳақиқатда қизиқарли. Бунинг сабаблари қуйидагича...

Гражданина Южной Кореи задержали в аэропорту Ташкента. - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент аэропортида тезкор тадбир: Дубайга фоҳишаликка олиб кетаётган шахс қўлга олинди

...Сезганингиздек, бизнинг давр қайсидир маънода инқилобий саналади. Шу маънодаки, кучли медиа томонидан  панага олинадиган минглаб ташаббус гуруҳлари жамоатчилик нормалари, мумкин бўлган ва мумкин бўлмаган, маъқулланадиган ва маънан мумкин бўлмаган нормалар ҳақидаги тасаввурларни (ҳаммасини бўлмасада, аксариятини) йўққа чиқаришни ва уларни янгилашни узвий талаб қилиб келишмоқда.

— Наркотик қабул қилувчилар стигматизациядан қандай азият чекишларини биласизми("стигма", иснод тамғаси маъносида. - таҳр.)? Улардан кўпчилик  нафратланишини, тўлақонли ижтимоий ҳаёт кечиришни хоҳламасликларини-чи? Келинг, ёшлар ҳаётини синдиришни бас қилайлик. Келинг, ниҳоят, наркотикларни декриминализация қилайлик.

— Секс-ходималар ва порноактрисалар стигматизациядан қанчалик жабр чекишини биласизми? Уларнинг фарзандларини ўқув муассасаларида таъқиб қиладилар! Келинг, секс-касбларни ижтимоий нафрат сингари жафодан халос қилайлик, фоҳишабозликни қонунийлаштирайлик.

Церковь святого Фомы в Нью-Йорке. - Sputnik Ўзбекистон
Бизнинг ва Америка Худоси: сингдирилган қадриятлар масаласи ҳақида

— (кераклисини ёзасиз) стигматизациядан қанчалик жафо чекишини биласизми? Таъқиб туфайли ўз жонига қасд қилиш фоизи қанчалигиничи? Келинг, буни ижтимоий нормалар кишанидан халос қилайлик. Келинг, буни нормага айлантирамиз.

...Ва ҳоказо.

Юқоридаги қонунийлаштириш бўйича жазава аслида битта сценарий асосида қурилган.

1. Аудиторияга кўрсатиладиган факт: мана шу ижтимоий/аҳлоқий нормадан четлашган қурбон фаровон ҳаёт кечирувчи кўпчилик томонидан таъқиб қилинади. Шу бахтиқаро қурбонга раҳмингиз келмайдими?

2. Шунинг учун ижтимоий/ахлоқий/биологик нормалардан оғишни оғиш эмас, норма варианти сифатида қабул қилсак. Фақат шундагина сиз бечора қурбонларга ёрдам бера оласиз. Бу ҳолатни қонунда мустаҳкамлаб қўйиш учун овоз беринг. Дискриминацияни тақиқлаш учун овоз беринг. Раҳмат.

...Кейин эса юридик оқибатлар вужудга келади. Ва фуқаролар:

Женщина легкого поведения в гостинице - Sputnik Ўзбекистон
Сирдарёда ИИБ ходимига пора бермоқчи бўлган “ўта тажрибали” фоҳиша қўлга олинди

3. Бундан буёғига фоҳишалар — профессор ёки ФВВ ходими сингари фахрий касб эканлигини, шу учун сиз қизингизни ёнидан шубҳали, уни ёмон йўл билан пул топишга ундаётган дугонасини қувсангиз, дискриминация учун жавобгарликка тортилишингиз мумкин.

Ўғлингизга ҳовлида "зўридан тортиб кўришни" таклиф этаётган кашанда — сиз сингари жамиятнинг бинойидек аъзоси, унга нисбатан зўравонлик ва таҳдид ишлатишга ҳаракат қилманг.

Ҳа, тўғри, бу антиутопияга чизилган карикатурага ўхшайди ва оммабоп ресурсларни кузатиб борадиган ўқувчи энса қотириб: "Бу нима алаҳсираш, ҳеч қачон бундай бўлиши мумкин эмас", - дейиши табиий.

Аммо биз XXI асрда яшаяпмиз ва ўқув муассасасини ўзларини етарлича ҳурмат қилмаётгани учун судга даъво қилаётган порноактрисалар воқеаси кўз ўнгимизда рўй бермоқда. Салга ловуллаб кетадиган ўсмирлар орасида "ўзини ҳамма қатори" сезмайдиган шахслар эпидемияси ҳам мавжуд. Қолаверса, айрим жинсий белгиларини олдириб ташлаб, кейинчалик бу ўсмирликка хос телбалик эканлигини англаб, чуқур пушаймон қилганлар ҳам бор.

Аҳамиятли томони нимада? Нормалар жамиятнинг алоҳида аъзоси учун идеал қулайлик яратиш учун ўйлаб топилган эмас.

Мужчина производит настройку камер наблюдения - Sputnik Ўзбекистон
Наманганда фоҳишалар яшайдиган уйлар йўлакларига кузатув камералари ўрнатилмоқда

Йўқ, аксинча. Нормалар жамият фаолияти учун жамият аъзолари қулайлигини чеклаш учун ўйлаб топилган.

Энг содда ҳолатда бу "агар сен ёш соғлом йигит бўлсанг, трамвайда кекса онахонга жой бер", деган нормада ўз аксини топади.

Кексаларга жой бермайдиган ёшлар "эси паст қўйлар" ёки бошқача камситилади.

Бу уларни қурбонга айлантирадими? Йўқ. Чунки ўзининг шахсий микроскопик қулайлиги учун жамоатчилик нормасини бузадиган ақлсиз қўйлар ҳам бор. Истиқболда эса - ўз хатти-ҳаракати билан ўзини ва бошқаларни 2050 йилда келажак кексаликда одамлар нафратига дучор қилади.

Худди шу тариқа фоҳишалар "норма варианти" бўла олмайди. Гиёҳвандлар ҳам бўлолмайди. Ва кўплаб бошқалари ҳам. Чунки уларнинг ижтимоий роли аҳамияти - ижтимоий нормаларга дош бера олмайдиганларни утилизация қилишдан иборат.

Ва агар нормаллик иерархиясини номусига тегилса ва нормаларга амал қилиш учун тер тўкадиганлар билан унга амал қилмайдиганлар тенглаштирилса, нормаллик шунчаки йўқолади.

Образли айтганда, трамвайдаги ҳар бир жой учун "ким зўрроқ" тамойили асосида жанг бошланади.

Фокус бундай ҳолда трамвайлар узоқ ҳаракатлана олмаслигида.

Янгиликлар лентаси
0