Чехия президенти Россияга қарши санкциялар беҳуда эканини маълум қилди

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтиш Президент Чешской Республики Милош Земан
 Президент Чешской Республики Милош Земан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ва Ғарб мамлакатлари муносабатлари Украина ва Россия таркибига референдумдан сўнг кирган Қрим билан боғлиқ вазият боис ёмонлашган. Ўшандан буён Россияга қарши санкциялар киритиш бошланган.

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Чехия президенти Милош Земан яна Ғарб мамлакатларининг санкция сиёсати, жумладан, Россияга қарши беҳуда эканини маълум қилди.

Президент Чехии Милош Земан - Sputnik Ўзбекистон
Чехия президенти Путинни кучли сиёсатчи деб атади

“Мен ҳамиша нафақат Россияга қарши, балки умуман ҳар қандай санкциянинг душмани бўлганман. Зеро, уларни самарасиз деб ҳисоблайман. Кубага қарши санкциялар 50 йил амал қилди. Ҳеч нима ўзгармади, Кастро режими ҳозиргача давом этмоқда”, - деди Земан Словакиянинг “Pravda” газетасига берган интервьюсида.

Россия ва Ғарб мамлакатлари муносабатлари Украина ва Россия таркибига референдумдан сўнг кирган Қрим билан боғлиқ вазият боис ёмонлашди. Ғарб Россияни аралашганликда айблаб, унга қарши санкция киритди. Москва жавоб чораларини кўрди. Сўнгги пайтларда ЕИ мамлакатларида Россияга қарши санкцияларни бекор қилиш кераклиги борасидаги фикрлар янграмоқда.

Янгиликлар лентаси
0