ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Чехия президенти Милош Земан Россия раҳбари Владимир Путинни кучли сиёсатчи деб атади. Бу ҳақда Милош Земан Праганинг Frekvence1 радиосига берган интервьюсида маълум қилди.
“Президент Путин – кучли сиёсий арбоб, буни деярли ҳеч ким инкор этмайди”, - деди Земан.
Чехия президенти Россия ҳукуматининг истеъфога чиқишига муносабат билдириб, собиқ бош вазир Дмитрий Медведев билан яхши муносабатда бўлганини таъкидлаган.
Михаил Мишустиннинг янги Россия бош вазири лавозимига тайинланганига муносабат билдирмаган, чунки у билан ҳозирча таниш эмас.