Россиянинг “Альфа-банки” “Асака” банки учун кредит ажратди

© Sputnik / Мария Девахина / Медиабанкка ўтишАльфа-Банк
Альфа-Банк - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Илк битимнинг муваффақияти сармоядорларнинг Ўзбекистон бозорининг юқори сифатли қарз олувчиларига бўлган қизиқишини намойиш этади.

ТОШКЕНТ, 3 мар - Sputnik. Россиянинг “Альфа-Банк” банки Ўзбекистоннинг “Асака” банки учун 100 миллион евро миқдорида синдикатлаштирилган кредит ажратди, деб хабар беради Россия банки матбуот хизмати.

“Маблағлар 12 ва 18 ойлик траншлар шаклида берилди. Инвесторлар томонидан талаб қарз олувчининг қарзга бўлган эҳтиёжидан сезиларли даражада ошди ва 135 миллион еврога этди”, - дейилади хабарда.

Стакан с водой - Sputnik Ўзбекистон
ОПЕК фонди Наманган вилоятида ичимлик суви таъминотини яхшилашга кредит ажратди

“Альфа-банк” корпоратив ва инвестицион бизнеси директори Андрей Чулакнинг сўзларига кўра, дебют битимнинг муваффақиятли амалга оширилганлиги инвесторларнинг Ўзбекистон бозорининг юқори сифатли қарз олувчиларига бўлган қизиқишини намойиш этади.

“Жалб қилинган маблағлар “Асака” банкига кредит портфелини ошириш, юқори сифатли чакана молиявий хизматларни оммалаштириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистон иқтисодиётининг стратегик соҳаларини ривожлантиришга ёрдам беради. Битим янги қарз олиш учун имкониятларни очиб беради”, - деди "Асака" банки раиси ўринбосари Бобохон Абдуллаев.

Эслатиб ўтамиз, “Асака” банки 1995 йилда ташкил этилган. Банк филиаллари республика бўйлаб жойлашган.

Янгиликлар лентаси
0