ТОШКЕНТ, 2 мар – Sputnik. Филиппин пойтахти Маниладаги савдо марказида барча гаровга олинганлар озод қилинди, деб хабар беради РИА Новости Rappler порталига асосан.
Душанба куни эрталаб савдо марказининг собиқ қўриқчиси бинода қарийб 30 кишини чиқишини тўсиб қўйди. Қўлга олиш пайтида у отишмани уюштирди (шунингдек, ОАВ маълумотларига кўра, унинг ёнида граната ҳам бўлган) ва бир кишини яралади, жабрланган кейинчалик касалхонага ётқизилган. Ташриф буюрувчилар эвакуация қилинди.
Гаровга олинганларнинг деярли барчаси савдо марказининг ходимлари. Полиция бир неча соат давомида музокаралар олиб борди ва у ўз талабларни билдирди - ОАВ ва собиқ ҳамкасблари билан алоқа.
Ўрнатилган видео ва аудио алоқаларга кўра, ҳужум қилган шахс илгари ишлаган хавфсизлик хизматининг раҳбарияти ундан узр сўраб, истеъфога чиқишга тайёрлигини билдирган.
Шундан сўнг, эркак гаровга олинганларни озод қилди, ўзи ҳибсга олинди.