ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Филиппин пойтахти Манилада қуролланган киши 30га яқин кишини гаровга олди. Бу ҳақда Rappler портали хабар қилмоқда.
🔴🇵🇭
— Saikiran Kannan (@saikirankannan) March 2, 2020
BREAKING:
About 30 people being held hostage at a shopping mall in #Manila after shooting, local media report https://t.co/4q1BIJLChS pic.twitter.com/obQ0GF89KK
Ҳодиса савдо марказида содир бўлган. ОАВ хабарига кўра, гаровга олган шахс савдо марказининг собиқ қўриқчиси. У гаровга олган шахсларнинг деярли ҳаммаси савдо маркази ходимлари экани айтилмоқда.
Breaking: Police are responding to a hostage situation at a mall in Manila, Philippines. Initial reports indicate that there are up to 30 hostages and the suspect is a former security guard. pic.twitter.com/PL0EHwrL9O
— PM Breaking News (@PMBreakingNews) March 2, 2020
ABS CBN маҳаллий телеканал шаҳар мэрининг сўзларига таянган ҳолда жиноятчи ўт очгани ҳамда у граната билан қуролланганини хабар қилмоқда. Бир киши яраланган ва у касалхонага олиб кетилган.
Ҳозир полиция босқинчи билан музокаралар ўтказмоқда ва одамларни эвакуация қилмоқда.