ОАВ: Трамп дунё етакчилари билан қурол устидан назорат масаласини муҳокама қилмоқчи

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишДональд Трамп
Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Битим муддати 2021 йилнинг февралида тугайди. Сал олдин Трамп Россия, Хитой ва АҚШ ўртасида янги учтомонлама ядровий келишувни ишлаб чиқиш истаги ҳақида гапирган эди

ТОШКЕНТ, 29 фев - Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп қурол-аслаҳа устидан назорат масаласини муҳокама қилиш учун Россия, Хитой, Буюк Британия ва Франция етакчилари Владимир Путин, Си Цзиньпин, Борис Джонсон ва Эммануэл Макрон билан учрашади. Бу ҳақда Рейтер Оқ уйдаги манбасига таяниб хабар берган.

Визит министра главы МИД РФ С. Лаврова в США - Sputnik Ўзбекистон
Лавров ва Трамп нималарни муҳокама қилди: учрашув якуни

Агентлик маълумотларига кўра, Трамп БМТ Хавфсизлик кенгашига аъзо давлатлар етакчилари учрашувидан Россия ва Хитой билан бўлган уч томонлама қурол-аслаҳа масаласи устидан тараққиётга эришишни кўзламоқда.

"Қўшма Штатлар ушбу имкониятдан, Россия ва Хитойни қурол-аслаҳа устидан халқаро меъёрларга киритиш ва ўта қимматга тушадиган қуролланиш пойгасининг олдини олишда фойдаланмоқда", - деди агентлик билан суҳбатда АҚШ президенти маъмуриятидаги юқори мартабали амалдор.

Беш давлат раҳбарлари эҳтимолий учрашуви санаси ҳозирча номаълум.

Сал олдин Владимир Путин, холокост хотирасига бағишланган Бутунжаҳон форумида қилган чиқишида БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари бўлган давлатлар етакчилари билан учрашув ўтказишни таклиф қилган ва "Москва ишни чўзиб ўтирмасдан тегишли мурожаатни "бешлик" етакчиларига йўллаш" ниятида эканлигини айтган эди.

Испытание новой баллистической ракеты Сармат - Sputnik Ўзбекистон
Россия АҚШга “Сармат” ракета тизимини кўрсатишга тайёр - Лавров

Сал ўтиб, Россия ТИВ БМТ ХК доимий аъзолари "бешлиги" саммити сентябр ойида Бош Ассамблея саммитида Нью-Йоркда ўтказилиши мумкинлиги, бироқ ҳозирча бу борада келишув мавжуд эмаслиги ҳақида хабар берган эди. 

Февраль ойида АҚШдаги Россия элчиси Анатолий Антонов америка томони Путин таклифини кўриб чиқаётгани ҳақида баёнот берган эди.

Америка Қўшма Штатлари ва Россия ўртасида 2010 йил имзоланган СНВ-3 (СХҚ Стратегик ҳужум қуроллари - таҳр.) шартномаси икки мамлакат ўртасида қурол-аслаҳаларни чеклаш бўйича амалдаги ягона битим ҳисобланади.

Битим муддати 2021 йилнинг февралида тугайди. Сал олдин Трамп Россия, Хитой ва АҚШ ўртасида янги учтомонлама ядровий келишувни ишлаб чиқиш истаги ҳақида гапирган эди.

Янгиликлар лентаси
0