ТОШКЕНТ, 11 дек - Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп билан музокаралар ўзаро тушуниш муҳитида ўтди, томонлар қатор долзарб муаммоларни муҳокама қилдилар, деди Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Вашингтондаги элчихонада ўтказилган матбуот-анжуманида.
"Биз АҚШдаги ички вазиятни тушунамиз, лекин иккала томонда ҳам биз натижаларга эриша оладиган соҳаларда ишлашга қизиқиш бор", - деб қайд этди вазир.
Хусусан, Россия, Лавровнинг сўзларига кўра, АҚШга стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш тўғрисидаги (ДСНВ)шартномасини узайтиришнинг "исталган вариантини" таклиф этган. ТИВ раҳбари шунингдек, Москва СНВ-3 шартномасини узайтиришга тайёрлигини тасдиқлаган.
Бундан ташқари, Россия ТИВ раҳбари АҚШ президенти билан АҚШнинг Теҳрон билан бирга тузилган битимдан чиқиши туфайли Форс қўлтиғида инқироз чуқурлашиб кетишига йўл қўймаслик, ҳамда Шимолий Кореяга қарши санкциялар масаласини муҳокама қилганлиги ҳақида гапирган.
АҚШ конгрессининг мудофаа бюджетига "Шимолий оқим - 2", ва "Турк оқими" га қарши санкцияларни киритиш қарори ҳақида гапира туриб, Лавров, бундай чоралар билан лойиҳаларнинг амалга ошишини тўхтатиб бўлмаслигига ишонч билдирган.
"Конгресс ҳозирда бизнинг (РФ ва АҚШ - таҳр.) муносабатларимизни йўққа чиқариш орзуси ила ёнмоқда. (Собиқ АҚШ президенти Барак) Обама администрацияси томонидан бошланган иш давом этмоқда. Лекин биз бу турдаги ҳужумларга ўрганиб қолганмиз ва уларга қандай муносабатда бўлишни биламиз", - деди вазир.
Лавров президент Владимир Путин топшириғи билан Трампнинг Ғалаба кунига таклиф этилганини тасдиқлаган. "Президент Трамп уни (таклифни - таҳр.) кўриб чиқмоқда. Умид қиламизки, агар бундай имконият бўлса, тўлиқ форматдаги икки ёқлама мулоқотни ўтказиш мумкин бўлади", - деди у.
Дональд Трамп, ўз навбатида, ўзининг Twitterида Лавров билан учрашувни "жуда яхши", деб баҳолаган. "Кўплаб мавзуларни муҳокама қилдик, шу жумладан савдо-сотиқ, Эрон, Шимолий Корея, РСМД Шартномаси, ядровий қуроллар устидан назорат ва сайловларга аралашув каби мавзуларни. Яқин келажакда мулоқотимиз давом этишини кутиб қоламан", - деб қўшимча қилган у.
Оқ уй берган хабарларга кўра, Трамп Лавров билан учрашувда икки мамлакат ўртасидаги савдо-сотиқ манфаатини кўзлаган ҳолда Россия билан муносабатлари яхшиланиши муҳимлигини қайд этган. Америка етакчиси "Россиянинг АҚШдаги сайловларга аралашуви" мавзусини муҳокама қилган ва Россия ТИВни Қўшма Штатларнинг Эрон ҳамда КХДРга нисбатан сиёсатини қўллаб-қувватлашга чақиргган ва ўзаро масалаларни ҳал қилишда Москва билан ҳамкорликка тайёрлигини билдирган.
Сергей Лавров Вашингтонга сешанба куни етиб келди. Қисқа муддатларда тайёргарлик кўрилган ташриф, Россия-Америка муносабатларидаги навбатдаги зиддийлашув фонида ҳамда Дональд Трампга нисбатан эълон қилинган импичмент бўйича эшитувлар қизғин тус олган бир паллада кечмоқда. АҚШ президенти билан музокаралар олдидан у АҚШ давлат котиби Майк Помпео билан учрашув ўтказган.