Лавров террорчилар билан музокарага йўл қўйиб бўлмаслик зарурати ҳақида эслатди

© POOL / Медиабанкка ўтиш74-я сессия Генеральной Ассамблеи ООН в Нью-Йорке. День четвертый
74-я сессия Генеральной Ассамблеи ООН в Нью-Йорке. День четвертый  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ТИВ раҳбари "араб баҳори"дан сўнг бош кўтарган террорчилар билан ҳеч қандай музокара олиб борилмаслиги шартлиги ҳақида гапирди

ТОШКЕНТ, 28 фев - Sputnik. Россия Яқин Шарқ, шу жумладан, Сурия ва Ливияда террорчиларга қарши компромисс бўлишига қарши чиқади, деди РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров. РИА Новости хабари асосида.

Встреча главы МИД РФ С. Лаврова с командующим Ливийской национальной армией Х. Хафтаром - Sputnik Ўзбекистон
Ливия қўмондони Москвада тинчлик шартномасини имзоламади

"Люксембург билан кун тартибимизда жаҳон сиёсати, хусусан Яқин Шарқ , Африка шимоли, шу жумладан Сурия ва Ливиядаги вазиятга алоқадор бошқа масалалар ҳам бор. Шу ва бошқа ҳолатда ҳам, худди бошқа ҳар қандай минтақавий можародаги сингари,  Россия тегишли мамлакатдаги барча сиёсий кучлар ўртасида инклюзив мулоқотни йўлга қўйиш тарафдори, барча ташқи ўйинчилар томонидан тегишли мамлакатларнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги ҳурмат қилиниши тарафдори. Ва, шунингдек, биз 2011 йилдан кейин авж олган "араб баҳори"дан сўнг бош кўтарган террорчилар билан ҳеч қандай музокара бўлмаслиги тарафдоримиз", - деди Лавров.

Суриядаги можаро 2011 йилдан буён давом этади. 2017 йил охирида Сурия ва Ироқдаги "ИД" террористик гуруҳи устидан қозонилган ғалаба ҳақида эълон қилинган эди. Мамлакатларнинг алоҳида туманларида жангарилардан тозалаш ишлари давом этмоқда. Айни вақтда Суриядаги сиёсий тартибга солиш ва тиклаш ишлари олд планга чиққан. Шунингдек, қочоқларни қайтаришга ҳам катта эътибор берилмоқда.

2011 йилда Ливия етакчиси Муамар Каддафий ўлдирилгач, Ливия яхлит давлат сифатида барҳам топди. Айни вақтда мамлакатда қўшҳокимиятчилик ҳукм сурмоқда. Мамлакат шарқини халқ томонидан сайланган парламент бошқарса, Ғарбда, Триполи пойтахтида БМТ ва Европа Иттифоқи кўмагида шакллантирилган миллий ҳамжиҳатлик ҳукумати бошқаруви ўрнатилган.

Мамлакатнинг шарқий қисми Триполидан мустақил ҳаракат қилади ва маршал Халиф Хафтар армияси билан ҳамкорлик қилиб келади.

Янгиликлар лентаси
0