Россияда фожиали тарзда вафот этганларнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди

© Sputnik / Владимир Сергеев / Медиабанкка ўтишСамолет
Самолет - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу фуқаролар Россиянинг Краснодар ва Волгоград шаҳарларида фожиали ҳалок бўлган ўзбекистонликлардир.

ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik. Россияда вафот этган ўзбекистонликлар жасадини ватанга қайтариш билан боғлиқ ҳуқуқий-ташкилий масалалар ўз ниҳоясига етди Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар қилди. 

Хорижда вафот этган фуқароларни ватанга олиб келиш қай тартибда амалга оширилади

Таъкидланишича, марҳумларнинг жасадлари Краснодар – Ташкент рейси орқали Ўзбекистонга олиб келинган.

Улардан бири Россия Федерациясининг Краснодар шаҳридаги қурилиш объектларидан бирида баландликдан йиқилиб ҳалок бўлган. Қолганлари Волгограднинг Иловля туманида содир бўлган ёнғинда вафот этган ўзбекистон фуқароларидир. 

Краснодар шаҳрида вафот этган фуқаронинг ихтиёрий тиббий суғуртаси мавжуд бўлиб, ҳужжатда жасадни ватанга қайтариш хатари ҳам суғурталанган бўлган.

Шу боис марҳум жасадини Ўзбекистонга келтириш билан боғлиқ харажатлар суғурта компанияси томонидан қоплаб берилган.

Янгиликлар лентаси
0