“Тропикамид” пуллаётган уч нафар тиббиёт институти талабалари ушланди

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишНаркотические вещества в таблетках
Наркотические вещества в таблетках - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Андижон давлат тиббиёт институти уч нафар талабалари харидорга жами 1 000 дона кучли таъсир қилувчи “Тропикамид” дорисини 45 млн сўмга сотаётган вақтларида қўлга олинди.

ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik. Андижонда тиббиёт институти талабалари кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланаётганларида қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Таблетки трамадола - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда кучли таъсир қилувчи дорилар сотувчи йирик гуруҳ қўлга олинди

Унда Андижон давлат тиббиёт институти уч нафар талабалари харидорга жами 1 000 дона кучли таъсир қилувчи “Тропикамид” дорисини 45 млн. сўмга сотаётган вақтларида ушланганлар.

Шу каби ўтказилган яна бир тадбир вақтида фуқаро К.М. ва М.А.лар харидорга жами 2 625 дона “Тропикамид” дорисини 105 млн. сўмга сотаётганликлари аниқланиб, қўлга олинган.

Уларнинг ёнидан жами 8 000 дона “Тропикамид” дори воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар бўйича ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0