ТОШКЕНТ, 26 фев – Sputnik. NASA Антарктида жойлашган Игл оролида музликлар эриши акс этган суратларни намойиш қилди.
Суратлар 4-13 февраль кунлари Landsat-8 сунъий йўлдошида ўрнатилган Operational Land Imager қурилмаси ёрдамида олинди.
Феврал ойи бошида Антарктида ярим оролининг шимолий қисмида жойлашган “Эсперанза” илмий-тадқиқот станциясида тарихий рекорд - ҳарорат 18,3 даражадан юқори бўлган. Бунгача қитъадаги рекорд 17,5 даражани ташкил қилган - шу пайтгача бу даражага 2015 йилда кўтарилган эди.
6 дан 11 февралгача қор қоплами ўн сантиметр чуқурликда эриди - бу йил давомида тўпланган барча қорларнинг бешдан бир қисми.