Антарктидадаги Украина станциясини "қонли қор" қоплади - фото

© Sputnik / Александр Лыскин / Медиабанкка ўтишРассвет в Арктике
Рассвет в Арктике - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Антарктидадаги Украина “Академик Вернадский” станциясини қизил қор қоплади. Таъкидланишича, станция яқинида антиқа сув ўтлари ўсиб чиққан.

ТОШКЕНТ, 25 фев – Sputnik. Антарктидадаги Украина “Академик Вернадский” станциясини қизил қор қоплади. Бу ҳақда Украина таълим ва фан вазирлиги маълум қилди.

Chlamydomonas nivalis деб номланган микроскопик қор сув ўтлари бу рангни беради. Улар паст ҳароратдан қўрқмайди ва қишда қор остида спораларни ҳосил қилади. Об-ҳаво яхшилангач, споралар ўсишни бошлайди. Ҳозир Антарктидада ёз мавсуми.

Яшил пигмент, хлорофил, сув ўтларида қизил каротин қатлами мавжуд. Унинг туфайли қорда қизил доғлар пайдо бўлди.

"Қизил малина ранги туфайли қор кам қуёш нурини акс эттиради ва тезроқ эрийди" - дейилади вазирлик саҳифасида.

Натижада кўпроқ порлоқ сув ўтлари пайдо бўлади. Шунга ўхшаш ҳодисаларни Арктика ва Алп тоғларида ҳам кузатиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0