ТОШКЕНТ, 21 фев – Sputnik. Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси Консуллик бўлими Ўзбекистон фуқароси М.К. қўлга олингани тўғрисида ва ОАВда тарқалган хабарни тасдиқлади, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.
“У фарзандини Москва шаҳри метроси бекатларидан бири яқинида қолдириб кетган эди. Ҳозирги пайтда тергов тадбирлари ўтказилмоқда.
Элчихона мазкур вазиятни 2020 йил 14 февралдан буён назоратига олган ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан алоқа ўрнатган. Бола шаҳар касалхонасида шифокорлар ва мутахассислар назоратида, унинг ҳаётига ҳеч нарса таҳдид солмаяпти”, - дейилган хабарда.