ТОШКЕНТ, 14 фев – Sputnik. Москва ҳуқуқ тартибот орган ходимлари 12 февраль куни метро станциясида болани ташлаб кетган аёлни топди, деб хабар қилди РИА Новости Тергов қўмитасига асосан.
Хабарда айтилишича, 12 февраль куни Москва “Парк Победы” метро станциясининг ер ости ўтиш жойида номаълум аёл томонидан чақалоқ ташлаб кетилди. Куни кеча Москва полицияси ходимлари аёлни топишди.
Хавф остида қолдириш моддаси бўйича иш очилган. Шифокорлар чақалоқни дастлабки кўрикдан ўтказишди ва ҳеч қандай касаллик аломатларини аниқлашмади.
Терговчилар таржимон иштирокида аёлни сўроқ қилишди.
“Сўров вақтида аёл айбини тўлиқ тан олди ва молиявий қийинчилик туфайли шундай қилишга қарор қилганини айтди. Бугун терговчи суд олдида унга нисбатан "ҳибсга олиш" ҳақидаги эҳтиёт чорасини қўллаш юзасидан сўровнома киритади”, - дейилган хабарда.