Хитой фуқароларига Россияга кириш вақтинчалик тақиқланди

© Sputnik / Мигель Кандела / Медиабанкка ўтишСитуация в Гонконге в связи с коронавирусом
Ситуация в Гонконге в связи с коронавирусом - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, бош вазир имзолаган ушбу қарор янги коронавируснинг олиб кирилиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида қабул қилинган.

ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. 20 февралдан Хитойдан Россияга иш, таълим, сайёҳлик ва шахсий мақсадлар билан келувчиларга Россияга кириш вақтинчалик тақиқланади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, ушбу қарор янги коронавируснинг олиб кирилиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида қабул қилинган. Тегишли фармойиш Россия бош вазири Михаил Мишустин томонидан имзоланган.

Усиление санитарно-карантинного контроля в аэропортах - Sputnik Ўзбекистон
ЖССТ раҳбари коронавирус кимлар учун ўта хавфлигини очиқлади

Тақиқ Хитойдан бошқа давлатларга Россия аэропортлари орқали йўл олувчиларга тааллуқли эмас.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Узоқ Шарқдаги чегараларини ёпишга қарор қилгани хабар қилинган эди.

COVID-2019

Хитойда номаълум пневмониянинг авж олиши ўтган йилнинг охирида бошланган эди. 2020 йил 19 февраль ҳолатига кўра уни юқтирганлар сони 75 минг кишидан ошган. COVID-2019дан вафот этганлар сони 2012 кишини ташкил қилган. 14634 киши эса тузалиб кетишга муваффақ бўлган.

Янгиликлар лентаси
0