ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Ҳокимларнинг теле ва радиоканаллар орқали халққа ҳисобот тақдим этиши тартибини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақдаги петиция “Менинг фикрим” орталига жойлаштирилган.
Унинг муаллифига кўра, ушбу тартибнинг жорий этилиши эса жамоатчилик орасида назоратнинг кучайтирилишига туртки бўлади.
Эътиборлиси, эфир вақтида мурожаат қилган фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилади, муаммолари жонли эфир вақтида инобатга олинади, ёки ечим топилади.
Бундан ташқари халқ билан самарали мулоқот ташкил этилади, уларга ислоҳотлар мазмуни тўғридан-тўғри раҳбарлар орқали етказилади, раҳбар ходимлар, ҳокимларнинг масъулияти ортади.
“Шу сабабли вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимларининг теле ва радиоканаллар орқали халққа ҳар чоракда тўғридан-тўғри ҳисобот тақдим этиб бориш амалиётини жорий этишни таклиф қиламан”, - дейилган таклифда.