ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Ҳокимлар турар жойни яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум қилинишлари мумкин.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Уй-жой кодекси қонун лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинган.
Кодекснинг 15-моддасидаги (Турар жойни яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказиш) “туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг қарорига биноан” деган сўзлар “туманлар (шаҳарлар) қурилиш бўлимларининг рухсатномасига биноан” деган сўзлар билан алмаштириш режалаштирилган.
Таъкидланишича, амалдаги таҳририга кўра яшаш учун яроқли бўлган турар жойни яшаш учун мўлжалланмаган жойга ўтказишга йўл қўйилмайди. Бироқ алоҳида ҳолларда мулкдорнинг ёки у ваколат берган органнинг аризасига кўра туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг қарорига биноан, Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.