Рустам Эмомали Душанбедаги Наврўз байрамига Тошкент ҳокимини таклиф қилди

© © Sputnik / Амир ИсаевГород Душанбе, архивное фото
Город Душанбе, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эмомали Раҳмоннинг тўнғич ўғли, Душанбе шаҳри раиси Тошкент ҳокимига Наврўз байрамида иштирок этиши учун таклифнома йўллади.

ТОШКЕНТ, 17 фев – Sputnik. Тожикистон пойтахти раиси Рустам Эмомали Тошкент ҳокимини Душанбеда бўлиб ўтадиган Наврўз байрамида иштирок этишини сўраб, таклифнома йўллади. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон ТожикТА маълумотларига асосланиб хабар қилмоқда.

Рустаму Эмомали показали Tashkent City - Sputnik Ўзбекистон
Рустам Эмомалига Tashkent City᾽ни кўрсатишди

Хабарда ёзилишича, Рустам Эмомали Душанбедаги Наврўз байрамида иштирок этишлари учун Тожикистон пойтахти биродарлашган дунёнинг 17 та шаҳарлари ҳокимларига таклифнома юборган.

Унинг таклифномалари Лусаки (Замбия), Сана (Йемен), Монастира (Тунис), Лаҳор (Пакистан), Клагенфурт (Австрия), Боулдер (АҚШ) ва Ройтлинген (Германия) ҳамда Мазори Шариф (Афғонистон), Теҳрон (Эрон), Шероз (Эрон), Санкт-Петербург (Россия), Минск (Беларусь), Урумчи (Хитой), Анқара (Туркия), Сямэн (Хитой), Ашхобод  (Туркманистон) ва Чиндао (Хитой).

“Қолаверса, Рустам Эмомали Москва ва Тошкент маъмуриятларига таклифнома йўллаган”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Душанбе шаҳри раиси Рустам Эмомали илк хорижий ташрифини Тошкентга амалга оширган эди. У ушбу ташрифни рамзий маънога эга деб айтганди. Ташрифи давомида Тошкент шаҳар ҳокими билан музокаралар ўтказиб, Шавкат Мирзиёев қабулида бўлган эди.

Янгиликлар лентаси
0