Назорат остидаги шахсларга ёрдам кўрсатиш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилади

© AP Photo / Anvar IlyasovУзбекские милиционеры возле дома
Узбекские милиционеры возле дома - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Ички ишлар органлари пробация хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ҳукумат қарори қабул қилинди.

ТОШКЕНТ, 17 фев – Sputnik. “Ички ишлар органлари пробация хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ҳукумат қарори қабул қилинди.

Пробация хизмати фаолиятига доир ҳукумат қарори тайёрланди

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 мартдан бошлаб назорат остидагиларга ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш бўйича вазирлик ва идоралар ўртасида ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилади.

Шунингдек, юридик йўналишдаги ОТМлар таълим дастурларига назорат остидагиларнинг психологик портретини ўрганиш бўйича махсус мавзулар киритилади ҳамда тегишли ОТМларда психология йўналишида таълим олаётган талабаларнинг пробация бўлинмаларида амалиёт ўташлари йўлга қўйилади.

Қарор билан 2020-2021 йилларда ички ишлар органлари пробация хизмати фаолиятини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари режаси ҳамда ҳамкорликдаги фаолият механизми тасдиқланди.

Янгиликлар лентаси
0