Пробация хизмати фаолиятига доир ҳукумат қарори тайёрланди

Oбуна бўлиш
Хорижий тажриба ва халқаро стандартлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг “Пробация тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқилади.

ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. “Ички ишлар органлари пробация хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.

Спутник_Тюрьма для белух и косаток в Приморском крае - Sputnik Ўзбекистон
Жаслиқ қамоқхонаси маҳбуслари учун алоҳида қамоқхона қурилмайди - ИИВ

Қарор лойиҳаси билан қуйидагилар белгиланган: биринчи навбатда назорат остидагиларга ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш бўйича ҳамкорликни амалга ошириш механизмини жорий этиш;

- Ички ишлар органлари пробация хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш;

- илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг “Пробация тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш;

- пробация хизмати ходимларини малакасини ошириш тизимини ва уларни Пробация хизматини ривожлантириш жамғарма манбалари ҳисобидан рағбатлантириш тартибини жорий этиш;

- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан пробация бўлинма (гуруҳ)ларининг юқори тезликдаги Интернет тармоғига уланишини таъминлаш;

- жазони ижро этиш калонияларидан озод этилиши режалаштирилаётган маҳкумларни ижтимоий мослашув масалаларини олдиндан ўрганиб чиқиш ва тегишли таклифларни бериш ваколатига эга бўлган пробация инспектори лавозимини жорий этиш;

Заключенные в колонии - Sputnik Ўзбекистон
Навоий колониясидаги қийноқлар хусусида ИИВ маълумоти

- юридик йўналишларидаги олий таълим муассасалари таълим дастурларига назорат остидагиларни ижтимоий-психологик портретини ўрганиш бўйича махсус мавзуларни киритиш ва психология йўналиш бўйича таҳсил олаётган талабаларни пробация бўлинма (гуруҳ)ларида амалиёт ўташ тартибини жорий этиш;

-пробация хизмати ходимларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш мақсадида уларга юртимизда ишлаб чиқарилаётган енгил автотранспорт воситалари умумий суммасининг дастлабки 5 фоизини ҳисоб-китоб қилган ҳолда 15 йиллик муддатга имтиёзли равишда автотранспорт воситалари умумий нархининг кейинчилик оширилмаган шартлар асосида сотиб олишда имтиёз бериш.

“2020 йил 1 декабрга қадар Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура билан ҳамкорликда назорат остидагиларнинг жазодан бўйин товлаш мақсадида яшаш жойини ўзбошимчалик билан тарк этган ҳолларда уларни республика ҳудудидан чиқишини чеклашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритсин”, - дейилган лойиҳада.

Янгиликлар лентаси
0