Навоий колониясидаги қийноқлар хусусида ИИВ маълумоти

© Sputnik / Максим БлиновЗаключенные в колонии
Заключенные в колонии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ИИВ расмий маълумотига кўра, колония маъмурияти қонунчилик меъёрларига қатъий риоя этган ҳолда ҳаракат қилган.

ТОШКЕНТ, 15 окт - Sputnik. Ички ишлар вазирлиги Навоий вилояти ИИБнинг 5-сонли аҳлоқ тузатиш колониясида маҳбуслар ўз аҳволидан норозилик билдириб овқатдан воз кечганликлари тўғрисидаги маълумотни рад этди.  

Бир неча кун илгари ижтимоий тармоқларда қийноқлар туфайли беш нафар маҳбус очлик эълон қилганлиги ҳақида маълумот тарқалган эди.

Материалларда айтилишча, маҳбуслар ғишт пишириш печларига ғиштларни солиш ва ундан иссиқ ғиштларни чиқариш учун қўлланиладиган оёқ кийим ва қўлқопларнинг янгисига алмаштирилишини сўраб мурожаат қилганлигида, улар колония маъмурияти томонидан қаттиқ жазоландилар.

Маҳбусларнинг ушбу мурожаатига режим бўлими бошлиғи ва колония бошлиғи ўта шафқатсиз равишда жавоб қайтариб, уларни қийноққа солиб, сўнгра изоляторга жойлаштиради.

“Учинчи октябрь куни Навоий вилояти ИИБнинг 5-сонли аҳлоқ тузатиш колониясида оғир ва ўта оғир жиноятлар учун жазо муддатини ўтаётган бир неча маҳбус жазо муддатини ўташда ўрнатилган тартибни бузган ҳолда ишга чиқишдан бор тортди. Натижада, колония маъмурияти томонидан маҳбусларга нисбатан колониянинг махсус интизомий бўлинмасига ўтказилиш кўринишидаги қонуний чора - интизом жазоси қўлланилади”, - дейилади ИИВ хабарида.

Хўжанд колониясидаги исён ташкилотчиси умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинди

Расмий маълумотга кўра, жазоланган шахслар уларга нисбатан қўлланилган интизом чораларига жавобан норозилик кўринишида кечки овқатни қабул қилишдан бош тортдилар. Улар билан ўтказилган тушунтириш ишларидан сўнг эса мазкур нохуш воқеа тамоман якун топди.

“Айни ушбу ҳолатда колония маъмурияти қонун меъёрларига қатъий риоя қилган ҳолда ҳаракат қилди. Маҳбусларга нисбатан жисмоний ёки руҳий босим ўтказилгани йўқ”, - деб айтилади ИИВ тарқатган маълумотда.

Шу билан бирга ҳужжатда айтилишча, мазкур колония маҳбуслари томонидан суиқасд амалга оширилгани борасида ҳолатлар аниқлангани йўқ.

Тармоқлардаги хабарларга жавоб сўнггида, Ички ишлар вазирлиги жамоатчиликни текширилмаган ёки сохта маълумотларни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатмасликка чақирди.

Янгиликлар лентаси
0