Лавров НАТОнинг Украинани альянсга жалб қилишга уринишлари ҳақида

Oбуна бўлиш
НАТОнинг Украинани алянсга қўшишга уринишлари Украина муаммолари билан боғлиқ эмас ва Минск келишувларини амалга оширишдаги ҳаракатларга путур етказади - Лавров

НАТОнинг Украинани алянсга қўшишга уринишлари Украина муаммолари билан боғлиқ эмас ва Минск келишувларини амалга оширишдаги ҳаракатларга путур етказади, деди Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Сергей Лавров: в Евросоюзе расцветает неонацизм - Sputnik Ўзбекистон
Лавров АҚШ ва Эрон ўртасидаги зиддиятни енгиш йўллари ҳақида гапирди

"НАТОнинг Украина муаммолари билан ҳеч қандай алоқаси йўқ, фақатгина бу муаммоларни янада кучайтириши мумкин, доимий равишда, Украинани ўз сафларига қучоқ очиб кутаётганлигини таъкидлаб келмоқда, бу вазиятни янада оғирлаштирмоқда ва Минск келишувларини амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларни сусайтирмоқда", - деди Лавров Мюнхен хавфсизлик конференцияси натижалари бўйича бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Ташқи ишлар вазири, шунингдек, Москва Франция президентининг Россия билан мулоқот зарурлиги ҳақидаги сўзлари "НАТОнинг бошига кириши"га умид қилаётганини таъкидлади. Шундагина унинг касал ёки соғломлигини тушуниш мумкин бўлади, деди Лавров.

"Бизнинг НАТОдаги ҳамкасбларимиз, улар Россия билан мулоқотга тайёр эканликларини билдирганларида ҳийла қилишмоқда. Улар алоқага тайёрлигини таъкилдашади, аммо бу алоқа бизга, айниқса Украина бўйича, бизга қарши даъволарни келтиришни назарда тутади. Улар ҳозирда кенг тарғиб қилаётган Россия-НАТО кенгаши бир марта ҳам бизга Украина муаммоларини кўриб чиқишга мажбур қиладиган ултиматумларсиз ўтмаган”, - деди Лавров, РИА Новости унинг сўзларидан иқтибос келтиради.

Ташқи ишлар вазири Шимолий Атлантика альянси Россия Федерацияси билан барча турдаги, шу жумладан Афғонистондаги терроризмга қарши кураш, янада кенгроқ глобал миқёсда терроризмга қарши кураш ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни тўхтатганини эслатди.

Исполняющий обязанности министра иностранных дел РФ Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон
Лавров Россия ва Ўзбекистон муносабатлари ҳақида: биз қоғозда эмас, амалда иттифоқчимиз

Шунингдек, НАТО ва Россия ҳарбий машқларининг яқинлашиш линиясидан келишилган масофага олиб чиқилиши тўғрисида келишиш тўғрисидаги Москванинг таклифига альянс томонидан ҳеч қандай жавоб бўлмади. НАТО Болтиқбўйи хавфсизлиги масаласини ҳал қилиш уринишларига эътиборсизлик қилди, дея қўшимча қилди вазир.

"Бундай шароитда, албатта, биз Макроннинг бир неча бор айтган фикрлари НАТОнинг бошига киришини ва биз бу орқали унинг касал ёки соғлом эканлигини тушунишимизни жуда истардик", - дея хулоса қилди Лавров.

Аввалроқ Sputnik радиоси Макрон Европа ва Россия Федерацияси ўртасидаги мулоқотнинг муҳимлигини таъкидлагани ҳақида хабар берган эди.

Янгиликлар лентаси
0