Пўлат Бобожонов Қорақалпоғистон ИИВ бўлим бошлиқларини ишдан олди

© Sputnik / Дилшода РахматоваИнспекторам профилактики вручены ключи от квартир и машин
Инспекторам профилактики вручены ключи от квартир и машин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Камчиликларга йўл қўйгани учун ички ишлар вазири Қорақалпоғистонда бир неча ИИВ раҳбарларини ишдан олди.

ТОШКЕНТ, 15 фев – Sputnik. Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Қорақалпоғистонда ички ишлар фаолиятига бағишланган мажлис ўтказди ва бир неча раҳбарларни лавозимидан бўшатди, деб хабар қилмоқда ИИВ матбуот хизмати.

“Ўз хизмат вазифаларни бажаришда камчиликларга йўл қўйгани ва хизмат вазифасини лозим даражада бажармаганлиги учун”, - дейилган хабарда.

Қорақалпоғистон ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи Р.Ешимбетов, Пробация бўлими бошлиғи П.Сейтмуратов ва Йўл-патруль хизмати отряди командирининг ўринбосари А.Машариповлар ишдан бўшатилди.

В УВД Бухарской области состоялось расширенное совещание с участием МВД Узбекистана Пулата Бобожонова. - Sputnik Ўзбекистон
Бухородаги йиғилишда бирданига 11 нафар ИИВ ходимлари ишдан бўшатилди

Шунингдек Қонликўл тумани ИИБ бошлиғи М.Хожамуратов, Тўрткўл тумани ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Б.Мансуров, Нукус шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Б.Исаков, Нукус шаҳар 4-сон ИИБ бошлиғи М.Утемуратов, Қўнғирот тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими катта инспектори Р.Каландаровлар эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди.

Ундан ташқари Қорақалпоғистон ИИВ ҳарбий сафарбарлик бўлими бошлиғи Д.Таджимов, Нукус шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Х.Очилов, Қонликўл тумани ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари А.Палуанов, Хўжайли тумани ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари О.Нураддинов, Хўжайли тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси бошлиғи А.Сариевларнинг ҳар бирига интизомий жазолари қўлланилди.

ИИВ хабарида айтилишига кўра, 2019 йил натижаларига кўра Қорақалпоғистон умумий жиноятлар сони 5% фоизга, қотиллик, оғир тан жароҳати етказиш, талончилик, ўғирлик, номусига тегиш, автотранспорт қуролларини олиб қочиш каби оғир жиноятлар сони  18 %га камайган.

Янгиликлар лентаси
0