Йил охирига қадар аҳоли 7 миллион замонавий электр ҳисоблагичлари билан таъминланади

© SputnikПресс-конференция в Министерстве Энергетики
Пресс-конференция в Министерстве Энергетики - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жорий йил охирига қадар электр энергияси истеъмолчиларининг 7 миллион қисми электр энергиясини ҳисоблаш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)га ўтади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.

ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Бугун АОКАда “2019 йилда истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш борасидаги фаолият: эришилган натижалар ва истиқболдаги устувор вазифалар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди, Sputnik мухбири хабарига асосан.

В Минэнерго рассказали, как решают проблемы с умными счетчиками - Sputnik Ўзбекистон
Нотўғри уланган: фуқарога электр энергияси ҳисоби қайта ҳисоблаб берилди

Анжуманда иштирок этган «Ҳудудий электр тармоқлари» бошқаруви раиси Улуғбек Мустафоевнинг таъкидлашича, бугунги кунда Ўзбекистонда “Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.  

Масалан, ушбу автоматлаштирилган тизимдаги ҳисоблагичалар истеъмолчиларга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ маблағлари ҳисобидан бепул ўрнатиб берилмоқда.

Хусусан, бугунгача мамлакатнинг 68 та туман ва шаҳарларининг 3 миллиондан зиёд хонадонларига замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатилган.

Жорий йил якунига қадар эса яна 7 миллион аҳолининг замонавий электр ҳисоблагичлар билан таъминлиши кўзда тутилмоқда. 

Сотрудник Бюро принудительного исполнения заполняет документы - Sputnik Ўзбекистон
Электр энергиясидан бўлган қарздорлик истеъмолчи ҳисобрақамидан ундирилмайди

Қўшимча маълумот: автоматлаштирилган тизимлар бу электр энергияси истеъмолчилари томонидан истеъмол режимларини оператив назорат қилиш, уни таҳлил қилиш, истеъмолчилар юкланишини оптимал бошқариш имконини беради.

Ушбу тизим (АСКУЭ)дан фойдаланган ҳолда, энергообъектларда  маълумот йиғиш, уни шакллантириш, ахборот тўплаш, уни юқори бошқарув даражасига узатиш, электр энергия етказиб берувчилари ва истеъмолчилар ўртасида тижоратга оид ҳисоб-китобларни бажариш вазифасини бажаради.

Автоматлаштирилган тизимлар электр энергияси ва қувват истеъмолчилари томонидан истеъмол режимларини оператив назорат қилиш, уни таҳлил қилиш, истеъмолчилар юкланишининг оптимал бошқариш имконини беради.

АСКУЭдан фойдаланган ҳолда, энергообъектларда маълумот йиғиш ва шакллантириш, ахборот йиғиш, унит юқори бошқарув даражасига узатиш, шунингдек электр энергия етказиб берувчилари ва истеъмолчилар ўртасида тижоратга оид ҳисоб-китобларни бажариш вазифасини бажаради.

Янгиликлар лентаси
0