Электр энергиясидан бўлган қарздорлик истеъмолчи ҳисобрақамидан ундирилмайди

© Sputnik / Дильшода РахматоваСотрудник Бюро принудительного исполнения заполняет документы
Сотрудник Бюро принудительного исполнения заполняет документы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жисмоний шахслардан бўлган қарздорликларни банк ҳисобрақамларидан ҳисобдан чиқариш ва тақиқ қўйиш амалиёти 2020 йилнинг 1 июл кунига қадар тўхтатилди.

ТОШКЕНТ, 17 дек – Sputnik. Жисмоний шахслардан бўлган қарздорликларни банк ҳисобрақамларидан ҳисобдан чиқариш ва тақиқ қўйиш амалиёти 2020 йилнинг 1 июл кунига қадар тўхтатилган. Бу ҳақда бугун, 17 декабр куни “Жисмоний шахсларнинг ҳисобрақамларига қўйилаётган тақиқ масалалари” мавзусида бўлиб ўтган брифингда таъкидлаб ўтилди.

Банковская карта - Sputnik Ўзбекистон
Қандай ҳолларда ҳисобрақамлар ва пластик карточкаларига банд солинади?

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вакилларининг таъкидлашича, Ўзбекистон президентининг 15.02.2018 йилги фармонига асосан, энергия ресурсларидан бўлган қарздорликларнинг ҳар ойда, энг кам иш ҳақининг икки бараваридан ошмайдиган суммада истеъмолчи ҳисобрақамларидан ундириш назарда тутилган.   

Аммо аҳоли эътирозларининг олдини олиш мақсадида ва тегишли суд қарори бўлмаган ҳолатда энергия ресурслари учун қарздорликни ҳисобрақамларидан ечиб олиш ижроси жорий этилмаган.

Шунингдек, жисмоний шахслардан бўлган қарздорликларни банк ҳисобрақамларидан ҳисобдан чиқариш ва тақиқ қўйиш амалиёти 2020 йилнинг 1 июл кунига қадар тўхтатилган.

Янгиликлар лентаси
0