Хитой мудофаа вазирлиги киберўғирлик айблови юзасидан АҚШга протест билдирди

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишРабота IT- специалиста за компьютером
Работа IT- специалиста за компьютером - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Америка томонининг ушбу ҳаракатлари ҳеч қандай асосга эга эмас, бу устунликнинг намойиши ва суд таъқибидир, шу муносабат билан Хитой бунга қарши кескин протест билдиради ва бу қарорни қоралайди", - дейилади Хитой мудофаа идораси баёнотида.

ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik. Хитой мудофаа идораси мамлакатнинг тўрт нафар фуқаросига киберўғирлик айблови қўйилиши муносабати билан пайшанба куни америка томонига норозилик билдирди. Ушбу фуқаролар Хитой халқ-озодлик армияси ҳарбий хизматчилари эканлиги тахмин қилинган, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Города мира. Вашингтон - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ разведкаси Россия ва Хитойни асосий таҳдидлар рўйхатига киритди

"Америка томонининг ушбу ҳаракатлари ҳеч қандай асосга эга эмас, бу устунликнинг намойиши ва суд таъқибидир, шу муносабат билан Хитой бунга қарши кескин протест билдиради ва бу қарорни қоралайди", - дейилади Хитой мудофаа идораси баёнотида.

Қайд этилишича, "Хитой халқаро киберхавфсизликнинг саботли ҳимоячиси бўлиб, Хитой ҳар қандай шаклдаги кибержиноятларга қатъий қарши туради ва уларга қарши қонуний асосда курашади, хитой армияси эса махфий маълумотлар киберўғирлигида ҳеч қачон иштирок этмаган".

Баёнотда шунингдек, АҚШ ҳукумати ва тегишли органлар узоқ вақтлар давомида халқаро ҳуқуқ ва халқаро муносабатларнинг асосий нормаларига зид равишда чет эл ҳукуматлари, корхоналар ва алоҳида шахсларга нисбатан йирик кўламли, уюшган кибержиноятлар, жосуслик ва кузатувларни амалга оширишганлиги таъкидланган.

Голубь у фонтана.  - Sputnik Ўзбекистон
ЦРУ шпионаж учун тайёрланган кабутар ва мушуклар тўғрисидаги ҳужжатларни ошкор қилди

Шунингдек, баёнотда АҚШ ҳали ҳам WikiLeaks ва Эдвард Сноуден ҳодисалари бўйича халқаро ҳамжамиятга тушунтириш бермаганлиги иддао қилинган.

"АҚШ киберхавфсизлик масалаларида иккиталик стандартларга таянади, улар мунофиқларча ҳаракат қилмоқда. Биз АҚШ ўз хатоларини зудлик билан тузатишларини, илгари сурилган айбловларни олиш ташлашларини талаб қиламиз, токи бу ҳолат икки давлат ва уларнинг қуролли кучлари ўртасидаги муносабатларга бундан кейин зиён етказмасин", - деб қайд этади идора.

Сал олдин АҚШ бош прокурори Уильям Барр Equifax бюроси компьютерларининг бузилиши ва кредиторлар тарихи ҳамда шахсий маълумотлар ўғирланиши муносабати билан тўрт нафар хитойлик хакерларга айблов эълон қилган эди. Вашингтонда уларни ХХОА ҳарбий хизматчилари, деб ҳисоблайдилар. Бош прокурор маълумотига кўра, жиноят 2017 йилда содир этилган ва тарихда шахсий маълумотларнинг ўғирланишига оид йирик жиноят саналади.

Янгиликлар лентаси
0