ЦРУ шпионаж учун тайёрланган кабутар ва мушуклар тўғрисидаги ҳужжатларни ошкор қилди

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишГолубь у фонтана.
Голубь у фонтана.  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жониворларни жосус сифатида ишлатиш осон бўлмаган. Ушбу дастурда кўплаб муаммоларга дуч келинган. Хусусан, тренерлар билан ишлаган дельфинлар дала шароитларида ЦРУ агентлари берган буйруқларни бажара олмаган.

ТОШКЕНТ, 15 сен - Sputnik. АҚШ Марказий разведка бошқармаис ҳайвонларни, шу жумладан, дельфинлар, қушлар ва ҳатто мушуклардан "совуқ уруш" йилларида жосуслик мақсадида фойдаланганлик тўғрисидаги қатор ҳужжатларни махфийлик даражасидан чиқарди.

Кыргызские пограничники на контрольно-пропускном пункте - Sputnik Ўзбекистон
Жосус дастур: Хитойда туристлар телефонига номаълум илова ўрнатилмоқда – ОАВ

АҚШ ап Совет Иттифоқи жониворлардан разведка фаолиятида фойдаланиш учун тадқиқотлар ўтказгани ҳақида аввалдан маълум эди. ЦРУ (МРБ) сайтида эълон қилинган фактлар эса илгари ошкор қилинмаган номаълум деталларга ойдинлик киритади. Хусусан, омма учун ёпиқ бўлган ЦРУ музейида турган бўйнида кўчма фотоаппарат бўлган кабутар сурати оммага эълон қилинган. Фотокамера 35 грамм оғирликка эга бўлган, фотоаапарат қуш танасига маҳкамланган тасма оғирлиги 5 граммча келган.

ЦРУда жониворлардан фойдаланиш дастур устида 1960-йй ишлар олиб борилган. Бу ерга гап кабутарлардан ташқари, мушук ва ит, қуш ва дельфинлардан фойдаланиш ҳақида ҳам борган.

Қушлар, шу жумладан, кабутарлар ва қарғалар жуда кичик бўлган юкларни, хусусан эшитиш қурилмаларини етказиб беришда фойдаланилган. Шунингдек, СССР территориясида разведка олиб бориш, ёки у ҳудудга сенсорли аппаратурани етказиб бериш учун миграция қилаётган қушлардан фойдаланиш имконияти ҳам ўрганилган.

Юкларни юбориш учун дельфинлардан ҳам фойдаланила бошлаган. Флоридадаги базада ушбу жониворлар шартли душманнинг кемаларига ҳужум қилиш учун фойдаланишга ҳаракат қилинган. Шунингдек, уларнинг устига қайд этувчи аппаратура илинган ва ундан совет сувости кемаларини аниқлаш ёки радиация изларини йўқотишда фойдаланилган.

Бухоро ёхуд Мовороуннаҳр тарихи - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон тарихи – жосус назарида

Дастур кўплаб муаммоларга дуч келган. Хусусан, тренерлар билан ишлаган дельфинлар дала шароитларида ЦРУ агентлари берган командаларни бажара олмаган.

СССРда аниқ манзиллар ўртасида ҳаракатланиши керак бўлган кабутарлар Вашингтонда синовдан ўтказилган, бироқ натижалар ЦРУни қониқтирмаган. Бир гала қушлар қимматбаҳо камералар билан йўқолиб қолган. Кабутарлардан биттаси қирғий ҳужумидан сўнг омон қолган, бироқ камерани йўқотиб қўйган. Бошқа кабутарлар анча яхши суратларни туширишган. Роликдаги 140та суратдан ярми яхши бўлган, айрим суратларда Вашингтондаги ҳарбий объект жойлашган кўчалардаги ҳолатлар тасвирланган бўлган.

1976 йилги ҳужжат эса ЦРУ СССР территориясида такрорий жосуслик операциясини ўтказиш дастурини ишлаб чиққанлигидан далолат беради. Қушни у тезда СССР чегарасидаги базага учиб кела олиши учун Ленинграддаги кемасозлик верфи ҳудудида қўйиб юбориш режалаштирилган.

Ҳужжатга кўра, 1976 йилда ўтказилган "дала синови" натижада мақсадга мувофиқ эмас, деб топилган. Бундай уринишлар кейин ҳам такрорланганми, йўқми, бу номаълум. Шундай бўлса-да, Москвадаги элчихонага кабутарларни етказиб бериш ва уларни кейинчалик маҳфий тарзда қўйиб юбориш режалари ўрганилган. Мисол учун қушларни автомобилларнинг остки қатламидаги туйнук орқали қўйиб юбориш усуллари кўриб чиқилган.

Янгиликлар лентаси
0