ТОШКЕНТ, 10 фев – Sputnik. Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Токаев мамлакат жанубида юз берган оммавий тартибсизликлардан сўнг икки нафар амалдор ва полиция бошлиқларини ишдан бўшатиш ҳақида топшириқ берди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилди.
“Жамбил вилояти Кордай туманида одамлар ҳалокатига олиб воқеалардан сўнг, иш фаолиятда жиддий камчиликлар учун Жамбил вилояти ҳокимининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Курманбеков ва Кордай тумани хокими Байтол эгаллаб турган лавозимдан озод этиш ҳақида топшириқ берилди”, - дейилган хабарда.
Шунингдек, Жамбил вилояти полиция департаменти бошлиғи ва Кордай тумани ички ишлар бўлими бошлиғи ишдан бўшатиш ҳақида топшириқ берилди.
Эслатиб ўтамиз, 7 феврал куни Жамбил вилояти Кордай тумани Масанча қишлоғида оммавий муштлашув бошланган. Тартибсизликлар оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, 40 киши жароҳат олди. Полиция 50 кишини қўлга олди.
Ўт қўйиш оқибатида 30 та уй, 15 та дўкон ва 23 дона автомашига зарар етказилди. Қозоғистон бош вазир ўринбосари Бердибек Сапарбаев бошчилигида ҳукумат комиссияси тузилиб, текширув ишлари бошланди.