Масанчи қишлоғи Қирғизистон билан чегарадан узоқ бўлмаган жойда жойлашган. Бу ерда 13 минг киши истиқомат қилади, аҳолининг 90 фоизини дунганлар, 5 фоизини қозоқлар, яна 5 фоизини эса руслар ташкил этади.
Sputnik Қозоғистон нашри хабарига кўра, оммавий тартибсизликларга “маиший можаро” сабаб бўлган. Унда 80 ёшли эркак жабрланган, гўёки унинг сонини синдиришган. Можаронинг барча иштирокчилари Қозоғистон фуқароларидир.
Можаро 7 февраль куни кечқурун рўй берган. Кордай туманининг Масанчи қишлоғининг чеккасига 70 га яқин тажовузкорона кайфиятда бўлган аҳоли оммавий муштлашувни келтириб чиқарган.
Ҳодиса жойига полиция ходимлари етиб келишган. Можаро видеога олиб, ижтимоий тармоқларда тарқатиб юборилган.
Натижада қўшни аҳоли пунктларидан яна 300 га яқин киши келиб қўшилган. Масанчи қишлоғига қўшимча полиция кучлари жўнатилган. Муштлашув иштирокчилари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига фаол қаршилик кўрсатишган. Муштлашувда металл буюмлар, тош ва қуролдан фойдаланишган. Кейинчалик можаро яна иккита қишлоқни қамраб олган.
Мамлакат ИИВ маълумотларига кўра, 8 киши ҳалок бўлган, 40 киши жароҳатланган. Жароҳатларганлар касалхонага мурожаат этишда давом этмоқда. Воқеа оқибатида 30 дан кўпроқ уй, 15 та савдо объекти ҳамда 23 та автомашинага зарар етказилган.
Ҳозирда можарога барҳам берилган, 47 киши қўлга олинган. Улардан икки дона ов қуроли мусодара қилинган.
Қозоғистон ЖКнинг “Оммавий тартибсизликларни ташкил этиш ва иштирок этиш” ва “Одам ўлдириш” моддалари билан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Вазият давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаевнинг тўғридан-тўғри назорати остида.