Қозоғистондаги оммавий тартибсизликлар сабаби айтилди

© Sputnik / Тимур БатыршинСело Масанчи 9 февраля после массовых беспорядков
Село Масанчи 9 февраля после массовых беспорядков  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шанбага ўтар кечаси Жамбил вилоятининг Кордай туманида оммавий муштлашув юз берди. Бунинг оқибатида 10 киши ҳалок бўлди. Президентнинг аралашишига тўғри келди.

ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Жамбил вилоятининг Кордай туманидаги оммавий тартибсизликлар маҳаллий аҳолининг йўлдаги можаросидан бошланган, деб хабар қилмоқда Sputnik Қозоғистон.

“Бешинчи февраль куни йўл можароси рўй берган. Уч киши автомобилда тўғри йўлдан кетаётган бўлган, яна уч киши шу вақт уйдан йўлга чиққан. Можаро – ким кимга йўл бермади. Натижада одатда бўлгани сингари ўша жойнинг ўзида оғзаки гапдан қўл кўтаришга айланиб кетган”, - дея маълум қилган Қозоғистон ички ишлар вазири ўринбосари Алексей Калайчиди

Сколько жизней унесли массовые беспорядки в Кордайском районе - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон жанубидаги оммавий тартибсизликлар – можаро қандай келиб чиқди

Унинг сўзларига кўра, можаро ижтимоий тармоқларда тарқатилгани туфайли катталашиб кетган. Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот ходимлари иғвогарларни қидирмоқда. Улар орасида нафақат ёшлар, балки кекса ёшдагилар ҳам бўлган.

Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, улар можаро жойига яқин ҳам бўлишмаган. Улар ўзларининг қандайдир ўйлари билан буни ижтимоий тармоқда ёритиш зарур деб ҳисоблашган.

“Бироқ уларнинг постлари мана шундай таъсир кўрсатди”, - дея аниқлик киритган Алексей Калайчиди.

Қозоғистон ССВнинг тасдиқланган маълумотларига кўра, оммавий тартибсизликлар оқибатида ўн киши ҳалок бўлган, 165 киши тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган. 50 киши (10 киши Қирғизистонда) касалхонага ётқизилган, 8 киши жонлантириш бўлимида қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон жанубида оммавий муштлашув юз бергани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0