Лукашенко коронавирусдан ҳимояланиш сирини айтди

© Sputnik/Виктор ТолочкоАлександр Лукашенко на открытии "Славянского базара" в Витебске
Александр Лукашенко на открытии Славянского базара в Витебске - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент сўзларига кўра, хавфли вирусни юқтириб олмаслик учун кўчада бегона кишилар билан камроқ қучоқлашиш ҳамда тез-тез қўл ювиш лозим.

ТОШКЕНТ, 4 фев - Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко сешанба куни Добрушага сафари чоғида одамларга коронавирусдан қай тарзда сақланиш борасида маслаҳат берди, деб хабар қилмоқда Sputnik Беларусь.

Медицинские работники в защитных костюмах поднимают изолированного пациента из машины скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус туфайли ўлим даражаси маълум бўлди

Давлат раҳбари беларусларнинг бу борада ҳавотир олишларига сабаб борлигини инкор этмади.

"Биз ҳавотир олишимиз керак. Бир нарсага қатъий амал қилинг - қўлни кўпроқ ювинг, кўчада нотаниш одамлар билан камроқ кучоқлашинг. Қолгани - Соғлиқни сақлаш вазирлиги зиммасида. Агар чанг кўтармаётган бўлсак, биз бу масала билан шуғулланмаяпмиз, дегани эмас", - деган Лукашенко. Президент сўзларидан БелТА иқтибос келтирган.

Лукашенко коронавирус хавфлилигини таъкидлади, бироқ ушбу муаммодан ҳам кўплаб компаниялар ўз мақсадида фойдаланиб, бойиётганини қўшимча қилди.

"Шовқин солиш керак эмас, шунчаки жимгина ишлаш лозим", - дея таъкидлади у.

Медицинская сестра проверяет капельницу. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон фуқаролари коронавирус гумони билан аэропортдан касалхонага олиб кетилди

Беларусь раҳбари, вазият мураккаблигига қарамай, бошқа мамлакатлар Хитойни четлаштириши керак эмаслигини қайд этди.

Янги вирус

Декабрь якунида Хитой ҳукумати Хубей провинцияси маркази бўлган Ухан шаҳрида номаълум пневмония тарқалиши ҳақида хабар қилинганди. Кейинчалик, касаллик қўзғатувчиси коронавирус 2019-nCoV экани аниқланди.

Хитойда янги типдаги коронавирус билан касалланган беморлар сони 20 минг кишидан ошди, касалланганларнинг 425 нафари вафот этди. Хитойдан ташқари хорижий давлатларда қарийиб 150 киши бу вирусни юқтирди, улардан бир киши вафот этди.   

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги типдаги коронавируснинг авж олишини халқаро аҳамиятга эга бўлган фавқулодда ҳолат, деб тан олди.

Янгиликлар лентаси
0